Хоинликда айбланаётган амалдорга психологик босим бўлгани айтилмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ амалдори, Ўзбекистоннинг ЕХҲТдаги (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) вакили лавозимида ишлаган, «давлатга хоинлик қилиш»да айбланиб қўлга олинган Қодиржон Юсупов ўз айбига иқрорлик тўғрисидаги ҳужжатларни босим остида имзолаганини иддао қилмоқда. Бу ҳақда айбланувчининг яқин қариндошларининг маълумотига таяниб Kun.uz’ ёзмоқда. 

«Бир муддат у муҳтож бўлаётган дори-дармонларни етказиб беришда муаммолар бўлди. Қодиржон тушунарсиз важлар билан оиласи томонидан ёлланган адвокатни рад этганди. Кейинчалик унинг оиласига йўллаган мактубида буларнинг барчаси психологик босим остида амалга оширилганини маълум қилган», — дейди суҳбатдош.

ДХХ Тергов бошқармаси бошлиғи имзолаган хатда айбланувчи ўз хоҳиши билан адвокат Пашковский хизматини танламаганини билдирган. Унга нисбатан психологик ё жисмоний босим бўлмагани таъкидланади.

ЎзЖК 157-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этиш да айбланаётган Юсупов апрель якунига қадар оила аъзолари билан учрашиш имкониятига эга бўлмади. Шунга қарамай, Юсупов ўз ташаббуси билан давлат бюджети ҳисобига ёлланган адвокатдан воз кечиб, оиласи томонидан таклиф этилган адвокат Пашковскийни танлашини билдирган.

Kun.uz сайтининг ёзилишича, Пашковский ҳимояси остида бўлган шахс билан учрашишга муваффақ бўлди. Айни пайтда Қодиржон Юсуповга нисбатан тергов якунланиб, унинг масаласи судда кўриб чиқилиши кутилмоқда.

2018 йил 3 декабрь куни Тошкент метрополитенининг «Пушкин» метро бекатидаги темир йўл рельсига йиқилиб тушган Қодиржон Юсупов енгил тан жароҳати билан шифохонага ётқизилганди.

Ўзбекистон Республикасининг Австрия, Буюк Британия ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги элчихоналарида, шунингдек Ўзбекистоннинг БМТ ва ЕХҲТдаги доимий ваколатхонасида ишлаган, 2002-2005 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматини бошқарган Юсупов шифохонадан кейин тўғридан-тўғри ДХХ ҳибсхонасига олиб кетилган.

2015 йилдан буён Юсуповнинг саломатлигини кузатиб келаётган шифокор Владимир Дьяков айбланувчи психологик ҳолатида ноодатий ўзгаришлар бўлгани, шу туфайли у мунтазам кўрик ва муолажада бўлишини айтганди.

Бироқ Бош прокуратура томонидан ДХХ Тергов изоляторида сақланаётган Қодиржон Юсуповнинг руҳий ҳолати қониқарли экани тасдиқланмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада тозалаш ишларига энди беморлар жалб этилди(ми)?

Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда мажбурий меҳнат барҳам топаётганини эътироф этаётган бир пайтда, айримларнинг ўз вазифасини бажармай, уни ўзгаларга юклаётгани бунга соя ...

Танлаш имконияти бўлмаган жойда машинали бўлиш осон эмас

Отам ҳалигача мукофотга машина олганман, деб мақтаниб юради. Биз бир этак жужуқлар ҳам майса тусидаги «Москвич»га ўтирганда ўзимизни еттинчи осмонда юргандай ҳис қилардик. ...

Таниқли сиёсатчи баҳодир хон туркистоннинг таваллуд айёми

Азиз ватандошимиз, қадрдон БАҲОДИР ХОН ТУРКИСТОН! Мана шу унутилмас, шукуҳли дамларда сизни, навқирон ва шижоат ёши,  туғилган кунингиз билан чин қалбдан табриклаб, самимий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400