Бўз туманига 25 миллиард сўм маблағ ажратилди, туман номи Бўстон бўлади

16 май куни Андижонда вилоят фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти аҳолисини иш билан таъминлаш, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида олиб бораётган ишларни таҳлил қилиб, янги вазифаларни белгилаб берди.

Kun.uz нашрининг ёзишича, йиғилиш давомида Андижон вилоятининг чўлли ҳудуди ҳисобланган Бўз тумани ҳокими Иномжон Мамадалиев давлат раҳбарига 2020 йилда Бўз тумани ташкил топганига 70 йил тўлиши, туман ташкил этилганида унинг ерлари шўр бўлгани учун шундай ном берилганини, ўша пайтда Шароф Рашидов, «Бу бўз ерлар бир куни бўстонга айланади» дегани, айни пайтда Бўзда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар натижасида туманнинг номи ўзига ярашмай қолгани ҳақида гапирган.

Ҳоким президентдан кейинги юбилей йилида туман номини Бўстонга алмаштириш учун туман оқсоқоллари, фаоллари номидан рухсат сўради.

Давлат раҳбари туманда ижтимоий-иқтисодий объектларни ривожлантириш, бунёдкорлик ишлари амалга ошириш ва турли соҳалардаги ишларни жадаллаштириш учун 25 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиб берди.

Маълумот учун, Андижон вилоятидаги бу туман 1950 йил 5 апрелда ташкил этилган. 1962 йил 24 декабрда Шаҳрихон туманига қўшиб юборилган. 1964 йил 31 декабрда қайта тузилган. Бўз тумани шимол, шимолий-ғарбда вилоятнинг Улуғнор тумани, шимолда Балиқчи тумани, шарқда Шаҳрихон тумани, жанубий-ғарбда Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани, жанубда Қўштепа тумани, жанубий шарқда Қува тумани билан чегарадош. Майдони 0,20 минг км2. Аҳолиси 70 мингдан зиёд киши. Бўз туманида 1 шаҳарча (Бўз) ва 3та қишлоқ фуқаролар йиғини (Манноп Жалолов, Ховос, Холдевонбек) бор. Маркази – Бўз шаҳарчаси.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитой ақш билан савдо музокараларини бекор қилди

Икки давлат ўртасида янги импорт божлари киритилиши муносабати билан Хитой АҚШ билан савдо музокараларини бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости "The Wall Street Journal" нашрига ...

Ўзбекистонда «йўл солиғи» бекор қилинганми?

2018 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва мажбурий ажратмалар» мавжуд бўлган ва улар Ўзбекистон ...

Ўзбекистон нега бу қадар кўп олтин сотмоқда?

World Gold Council маълумотларига кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунёдаги етакчи давлатга айланди. Республика 6,2 тонна қимматбаҳо металл ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400