Ҳоким тўраларни деб минглаб банк ходимлари кўчаларда сарсон, уйма-уй юришипти

Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубда “Ҳар бир оила-тадбиркор” давлат дастури юзасидан пресс-конференция ўтказилмоқда. Муштарийларимиздан бири бизга мазкур дастур бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ўз кузатишлари билан ўртоқлашишни истаб дил изҳорларини юборипти:

«Ассалому алайкум. Сизлардан бир илтимос бор. Президент қарорига асосан ажратилиши керак бўлган имтиёзли кредитлар тўғрисида ҳам ёзинглар. Ёзинглар, фақат атрофлича ўрганиб, кейин ёзинглар.

Ҳоким тўраларни деб минглаб банк ходимлари кўчаларда сарсон, уйма-уй юришипти.

Масала қуйидагича: ҳокимлик тарафидан анкета берилган, ҳар бир хонадонга кириб, кредит олиб оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишга ёки қўй боқишга ёинки товуқ боқишга, қисқаси шу дастур бўйича кредит олишга хонадон эгаларини кўндириш керак. Агар кредит олишни рад этса, олмайман деб қўл қўйиб бериши керак. (Бу юриш биринчи мартаси эмас – қайта қайта кам таъминланган фукаролардан шу каби анкеталар тўлдириляпти). Бу ерда банк ходимларига ҳам риск бор. Агар олинган кредит мақсадсиз, деб топилса кредит ҳужжатига имзо чеккан банк ходимлари ҳам жавобгарликка тортилади. Аҳолининг энг дангаса қатламига бундай кредитлар ажратиб, шунча пулни ҳавога совуришдан нима наф, бу каби мажбуран кредитлашнинг иқтисодиётга нима фойдаси бор?!

Физикада фойдали иш коэффициенти, деган тушунча бор. Бу ҳаракатларнинг натижаси нолга тенг. Ҳокимиятда ишлар фақат статистика учун. Қоғозбозлик, ёлғончилик. Туман ҳокими вилоят ҳокимига қилинган ишлар бўйича ахборот беради, бўлди. Банк раҳбарларининг умри ҳокимиятда ўтиб кетаяпти. Нима майнавозчилик бу.

Хўп, тадбиркорликни ривожлантириш керак, ҳатто зарур. Лекин бу алфозда эмас-да. Аҳолининг ҳамма қатлами бирдай тадбиркор бўлолмайди-ю, табиатга, меҳнат тақсимоти қоидаларига қарши бориб бўлмайди-ку. Бунинг учун ҳам иқтидор керак.

Ҳа, айтганча, шу вазиятдан ҳам «иқтидорли тадбиркорлар» унумли фойдаланиб қолаяпти. Қорамол ёки тикув машинаси сотиб олиш учун кредит маблағини айнан ҳокимият рўйхатидан ўтган фирмага ўтказдириш керак. (Тушунган бўлсангиз агар). Бозорда битта 20 килоли қўйнинг нархи 850-900 минг бўлса, бу «тадбиркорда» 1500-1800 минг атрофида.

Қисқаси, гап кўп, ёзаман деса агар. Бундай ишлаш орқали ривожланиб бўлмайди. Ривожланиш учун ҳақиқий бозор иқтисодиёти керак. Халқимиз изланувчан, шароит берса ўзлари ривожлантириб ташлашади. Ҳокимият, прокуратура, яна шу каби ташкилотлар аралашмаса бўлгани.

Мен ўзим банк ходимиман.

Жуда ҳам кўп сонли муштарийлар қатори иш жойим ошкор бўлмаслигини истайман. Сабаб, бунинг орқасидан раҳбарларимизга гап тегади. Умид жуда кам бўлса ҳам, юртимизда қачонлардир, тўғри ва одилона ишлар йўлга қўйилишига умид қилиб яшаяпман».

Манба:davletovuz

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зарбдорлик энг яхши ошпаз

Ёзнинг жазирама иссиқ кунлари ҳам бошланди. Умумий овқатланиш муассасалари ошпазларидан янаям моҳирлик, маҳорат ва масъулият билан ишлаш талаб этиладиган фасл. Масъулият ...

Малоҳат эшонқулова: ҳуқуқбон елена урлаева қамоққа олинди

Меҳнатга оид мониторинг жараёнида ҳуқуқбон Елена Урлаева Германия журналистлари билан қамоққа олинди, деб ёзади Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси, мустақил журналист ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400