Ўзбекистон облигацияларини рублда ҳам чиқариш таклиф этилди

МДХМИ битирувчиларининг В форуми иштирокчиси “Газпромбанк”нинг биринчи вице-президенти Денис Шулаков Ўзбекистон облигацияларини рублда чиқаришни таклиф қилди. Бу ҳақда «ЎзА» ёзмоқда.

Шулаковнинг таъкидлашича, Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи ёшлар эканлиги инвесторларни қизиқтирмоқда.

“Сўнгги вақтларда Ӯзбекистон импорти ички ҳолатни тўлиқ модернизация қилишга йўналтирилган. Бу тўғри йўналишли тадбир”, деди у.

“Газпромбанк” вице-президентини шунингдек Тошкентни Марказий Осиёнинг молиявий маркази сифатида эътироф этди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистоннинг илк халқаро облигациялари Лондон фонд биржасида юқори баҳоланган. 1 миллиард АҚШ долларлик облигацияларга якуний 3,8 миллиард АҚШ долларлик талаб бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаган амалдорлар жиноий жавобгарликка тортилади

Тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали маълум ...

Баҳодир чориев: сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ

18.05.2017 09:21 msk Фарғона   Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш бўлмайди, негаки янги президент ўтмишдоши Ислом Каримовнинг йўлидан кета ...

Шавкат мирзиёев: бюрократия тизимимиз ўзгармагунича тадбиркорга йўл йўқ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани фаоллари билан учрашган эди. Учрашув давомида тадбиркорликни ривожлантириш, соҳани ...