Хитойдаги лагерларда уйғур аёллар зўрланяпти

Шарқий Туркистондаги Дабанченг лагеридаги ишлаган қозоқ миллатига мансуб киши томонидан ёзилган мактубда уйғурларнинг зўравонлик ва зўрликларга учраётгани айтилган. Бу ҳақда «Евроньюс»га таяниб «Азон.уз» ёзмоқда.

Torchlight Uyghur Group номли гуруҳ томонидан хитойчадан ўгирилган мактубда Берик лақабли хавфсизлик хизмати ходимининг бошидан ўтказганлари ҳикоя қилинган. У авваллари видеотасвирчи бўлиб ишлаганини, лагерда видеокузатув пунктида ишлаганини ва у ерга ишга кирганидан пушаймон бўлганини айтган. Берикнинг сўзларига кўра, лагер ходимлари у ерда сақланаётган уйғур аёлларини жинсий зўрлаш билан шуғулланиб келади.

Берик ишдан бўшаб, Хитойдан қочиб кетган. Torchlight Uyghur Group вакили Эркин Озоднинг айтишича, Берик айни пайт хавфсиз жойда, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга маълумот бериши кутиляпти.

Шарқий Туркистон пойтахти Урумчининг жануби-ғарбида жойлашган Дабанченг лагерида ўн минглаб уйғур сақланаётгани тахмин қилинади.

 

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тулкин абдусаттаров адлия вазирига ўринбосар бўлди

Президент қарорига мувофиқ Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич адлия вазирининг ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" ...

2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошади

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлигини оширишни топширган. Давлат раҳбари 23 август куни ўтган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва ...

Хитой америкага қарши урушга тайёрланмоқда

  Хитой АҚШ билан қуролли тўқнашувга тайёрланмоқда. Буни Хитой Давлат хавфсизлик вазирлиги учун тайёрланган ҳужжат тасдиқлайди. Унинг муаллифларига кўра, пандемия ...