Ўзбекистон 46 млн АҚШ долларига Булунғур сув омборини қуради

Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик ишлари бўйича бир қатор Ҳукумат қарорлари қабул қилинди (412-, 413-, 415-сон, 17.05.2019 й.).  Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда

Шунга кўра, Каттақўрғон туманида цемент ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 340 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 600 янги иш ўрни яратилади.

Мазкур инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида “Hengyuan cement” қўшма корхонаси 2021 йил 1 январга қадар:
👉 юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи тўлашдан;
👉 ер қаъри участкасидан фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун тўланадиган “тижоратбоп топилма бонуси” тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, 2021 йил 1 июлга қадар вилоятда Булунғур сув омбори қурилади. Бу бўйича лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари тасдиқланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 46 млн АҚШ доллариданзиёдни ташкил этади. Сув омборини ишга тушириш натижасида 51 нафар киши янги иш ўрнига эга бўлади.

2019–2022 йилларда Самарқанд шаҳрида қуриладиган, таъмирланадиган ва реконструкция қилинадиган автомобиль йўллари, барпо этиладиган тоннел ва кўприкларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.

Шунга биноан, жами 2,7 триллион сўмдан зиёд маблағ узунлиги 103 км.ни ташкил этувчи автомобиль йўлларининг қурилиш ва таъмирланиши, тоннел ва кўприклар барпо этилиши учун сарфланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Испания озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олмаётганларга жарима солади

Испанияда озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олмаганлар 500 минг еврогача жаримага тортилади. Испаниянинг сўл қанот коалицион ҳукумати жазони тайинловчи қонун лойиҳасини ...

Молия вазири: нурсултон назарбоевнинг юриш-туришига бюджетдан маблағ ажратилади

Қозоғистон Молия вазири Ерулан Жамаубаев элбошинингнинг умумий фаолиятига, хатти-ҳаракатлари учун бюджетдан маблағ ажратилганини маълум қилди.. “Элбошининг юриш-туришига, ...

Cotton campaign ўзбек пахтаси бойкотини бекор қилмади

Пахта саноатида мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича халқаро кампания - Cotton Campaign Ўзбекистон ҳукумати делегацияси билан музокаралар олиб боргач, ўзбек пахтасининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400