Зеленский амалдорлардан иш кабинетларига унинг портретларини қўймасликларини сўради

Бугун, 20 май куни Владимир Зеленский расман Украина президенти лавозимига киришди. У Олий рададаги тантанали маросимда қўлини конституцияга қўйиб, қасамёд қилди. Зеленскийга Украина президенти ҳокимиятининг расмий рамзлари: гурзи, гербли муҳр ва занжирли орден кўринишидаги белги топширилди.

Владимир Зеленский амалдорлардан унинг портретини хизмат хоналарига осмасликни сўраган:

«Кабинетларингизда менинг суратларим бўлмаслигини жуда хоҳлайман, илтимос, менинг портретларим бўлмасин, чунки президент — бут эмас, санам эмас. У ерга фарзандларингизнинг расмларини илиб қўйинг ва ҳар сафар қарор чиқаришдан олдин уларнинг кўзларига боқинг».

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўрт болали она даромад солиғидан озод этилади, етти ўринли машина эса сувтекинга берилади

Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўтган якшанба (10 февраль) куни мамлакатда туғилишлар сонини ошириш учун рағбатлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Бу ...

Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди

 Риштон тумани Янгийўл қишлоғи, Янгитурмуш кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи Тўхтасинака ўз уйини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш жараёнида уйнинг эски пол остидан ...

Францияда озиқ-овқат қимматлади

Мамлакатда озиқ-овқат нархининг ошиши кам таъминланган истеъмолчиларнинг чўнтагига зарба бермоқда. Масалан, Францияда энг оммабоп маҳсулотлардан бири бўлган макарон ...