Эйфория даври тугаяптими?

Тадбиркор ва молиячи Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон иқтисодиётида юз бераётган айрим трендларнинг бир нечтасини санаб ўтибди.

Ўзимиздан қўшимча қилиб 11-трендни — мамлакатдан оммавий равишда сармоя олиб чиқиб кетилаётганлигини (отток капитала) таъкидлаган бўлардик. Тўғри кўпчилик эътироз билдириши мумкин, Ўзбекистонда капитал ҳаракати бўйича расмий чекловлар мавжуд, сармояларнинг чиқиб кетишини фақат субъектив мезонларга кўра баҳолаш мумкин, дея.

Абдулла ака келтирган 2-масала, яъни ташқи савдо балансининг дефицити импортнинг экспортга нисбатан юқори суръатларда ўсаётганлиги, хусусан, бизнинг ўта субъектив қарашларимизга кўра, айнан импорт битимлари орқали сармояни четга олиб чиқиб кетилаётган ҳисобига юз бермоқда. Кузатишларимиз ва кейинги пайтда бизнес вакиллари билан мулоқотлардан келиб чиқиб айта оламизки, давлат аралашган лойиҳалар бўйича импорт битимлари қиймати 20-25%га, хусусий секторда эса 10-15%гача “шиширилган”. Бир-бирини рад қилувчи пала-партиш қабул қилинаётган директивалар, айрим гуруҳлар учун очиқдан-очиқ тақдим қилинаётган имтиёз ва преференциялар, мулкчилик ҳуқуқи ҳимоясининг ўта мўрт ҳолда қолаётганлиги озми-кўпми сармояси бор бизнесменларни сармоясининг маълум қисмини четга чиқариш қўйишга ундамоқда.

Кейинги йилларда кўпчиликнинг кўз олдида юз берган ва ҳозир ҳам юз бераётган воқеалар кўрсатмоқдаки, фақат четга чиқариб кетилган мулк ва сармоянигина асраб қолиш мумкин. Бундай мулоҳазалардан кейин айрим давлатпараст амалдорларнинг хаёлига импортни маъмурий чеклаш ёки импорт шартномаларини экспертизалаш каби бюрократик тўсиқларни яратиш келиши табиий. Лекин асло бундай йўлдан юриб бўлмайди. Сармоялар чиқиб кетаётганлигини  юқорида санаб ўтилган туб сабабларини бартараф этиш керак.

Албатта, юқоридагиларнинг барчаси ИМҲО.

Манба:davletovuz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бой ва ўрта ҳолнинг ўнта фарқи

"Forbes” фикрича, АҚШнинг 400 нафар бойининг маблағи паст тоифадаги 150 млн. одамнинг маблағидан кўпроқ экан. Ўрта тоифадаги одамларга келадиган бўлсак, яқин 10 йил ичида ...

Ўзбекистонда хориж автомобиллари импортига имтиёзлар бекор қилинмоқда

1 январдан бошлаб уларга двигател ҳажмига қараб коэффициентни ҳисоблашнинг стандарт тартиби қўлланила бошлайди, деб «Spot» ёзмоқда. Эквивалент қиймати 40 минг $ ва ундан ...

Таниқли брендлар “откат ва доля”ни ўйлаб, ўзбекистонга келишга қўрқаяпти

Ўзбекистон бозорига киришга қизиқаëтган Дания брендлари. Озодлик билан суҳбатда P. Jahn General products ltd ширкати асосчиси Paul Jahn президент Мирзиëвнинг хориж ...