Қачонгача тажриба қуёнчаси бўламиз?!

Хат-саводим кирилл алифбосида чиққанини бахтим, деб биламан. Тажриба қуёнчасига айланган укаларим, жиянларимга ачинаман. Бу жараён ҳамон давом этиб, янги авлод — фарзандларимизниям саводсиз қилинаётганига эса тоқат қилиб бўлмайди.

Ҳамма билдираётган эътирозга юз фоиз қўшиламан. Нима, «нг» товушини йўқотиб, ўзбекона талаффуздан расман воз кечамизми? Шундоқ ҳам шоу юлдузлари-ю, экран маликалари «боринг» ўрнига «борин» деб асабларни эговлаётганди.

«Ц»-чи?! Ўзбек тилида шу ҳарф ишлатиладиган сўз бормикан? Афтидан, бу кўпроқ оғаларга садоқат намунасидек туюляпти, менга.

Ленталарда худди шу икки ўзгаришга фақат салбий муносабат ўқияпман. Аммо халқ фикрини инобатга олинишига кўзим етмайди. Худди кундузи чироқ ёқиб юришга билдирилган эътироздек шунчаки бепарво қаралса керак.

Халқ «инновация»ларни ҳазм қилишга мажбур.

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Коронавирус хавфи: постларда нега қуролланган ҳарбийлар турибди?

Ўзбекистонда коронавирусга қарши чора-тадбирлар доирасида қатор шаҳарлар ёпилиб, назорат постлари ўрнатилди. Уларга қўриқлаш учун қуролли ҳарбийлар жойлаштирилди. Постларда ...

Мактабларда “электрон  навбати” фаолиятини бошлади

15-февралдан бошлаб Бишкек шаҳридаги мабтабларга қабул олиш учун электрон навбати тизими ишлай бошлади. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирининг матбуот котибаси Марина ...

Болалар боғчасидаги каъбанинг макети атрофида айланган воқеани милиция тергов қилмоқда

Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятининг Ҳайдаркон шаҳридаги болалар боғчасида Каъбанинг макети атрофида айланиб юрган болалар ҳолатини текширилмоқда. Бу ҳақда Боткен ...