“Россия, Россия азамат ўлка”

Россияга, россияликларга ачинаман. Нега дейсизми?

Шунча катта ҳудуд, қазилма бойликлар, моддий ва илмий салоҳияти борлигига қарамай, мамлакат тараққиёти охирги 30 йилдан бери бир жойда депсиниб туриб қолди. (Итимос, аввал ўзингга боқ” деманг)

1991–йилдан кейин Россияда нима янгилик бўлди?

Космосни ўзлаштириш, ядро ва бошқа қуроллар ҳаммаси ундан олдин яратилган.

Тўғри, мамлакатда 2000–йиллардан кейин кўплаб қурилишлар бўлди. Moskow Sity қурилди. Вилоят марказлари обод бўлди. Аммо, мамлакат тараққиётини қандайдир Ситилар қуриш ёки вилоят марказини реконструкция қилиш белгиламайдику. Мундоқ ҳисоблаб қарасак, 1991–йилдан кейин Россиядан биронта дунё миқёсидаги таниқли бренд бўлган компания етишиб чиқмабди. Биргина “Газпром” чиққан эди. У ҳам давлатники ва хом ашё сотадиган компания ҳисобланади. Қолаверса 2014 йилдаги иқтисодий инқирозлар оқибатида унинг қиймати пастлаб кетди ва дунё миқёсидаги аҳамиятини йўқотди.

Энди ҳозир АҚШ ва Хитойнинг дунё миқёсида танилган катта компанияларининг фаолиятига назар ташласангиз, уларнинг аксарияти  ўз фаолиятини 1991–йилдан кейин бошлаган ва бугунги кунда улар дунё бўйлаб таниқли брендларга айланишган. Россияда эса ундай компаниядан биттаям йўқ.

Агар солиштириш керак бўлса Хитой ва Россиянинг 1991 йилдаги ва ундан кейинги ҳолатига назар соладиган бўлсак, ўшанда Хитой иқтисодиёти Россияники билан рақобатлаша олмас эди. Аммо, 1991 йилда СССРнинг тарқаб кетиши Россияга акс таъсир кўрсатган бўлса, Хитойга аксинча, илҳом берди. Аммо, тан олиш керак, ўшандан кейин ўтган қарийб 28 йил давомида Россияда бемалол ҳаммасини ўнглаш учун имкониятлар бор эди. Аммо, Россия бу имкониятларнинг 1% дан ҳам фойдаланмади.

Бугун Россияда шунча катта салоҳиятига қарамасдан мақтанадиган, фахрланадиган ҳеч нарса қолмади. Йўқ, қолди: Россия бугун бундан 74 йил аввал немислар устидан қозонилган ғалаба, бой нефть ва газ конлари ва қуроллари билан мақтана олади.

(Айтгунча ичиб маст бўлиб олган руслар Россиянинг ароғи ва рус қизларинигг зўрлиги билан ҳам мақтанади). Ундан бошқа ҳеч нарсаси билан. Хўш, Россия яна неча йил ўша урушда қозонган ғалаба билан мақтанади? Ёки унинг қазилма бойликлари бунақа ахмоқона юришда унга яна неча йилга етади? Кейин нима бўлади? Нега Россия дунё бозорини бир қисмини назорат қила оладиган брендлар ярата олмайди? Дунё бозорини қўйинг, нега ҳеч бўлмаса ўз ички бозори ва ён–атрофидаги бозорларга оммабоп бўлган брендларни ярата олмайди?

Тахминимча ҳаммасига ички ва ташқи сиёсат юритишдаги бошқаларникига ўхшамаган, коммунистик деса эркин бозор бор, капитилистик деса коммунистик бошқарув шакли сақланиб қолган бошқарув тизими сабаб бўлаяпти. Мамлакат кундан–кун ўтираяпти.

Шу ўринда сизларда бир мулоҳаза туғилиши мумкин: “Дунёдаги аксар соҳаларни АҚШнинг турли компаниялари эгаллаб бўлган бўлса, Россия ишни нолдан бошлаб энди уларга рақобат қила олмайди”. Аммо, Хитой ишни нолдан бошлаб рақобат қилаяптику. “Амазон” очилганда, “Алибаба”ни очишди, Самсунг ва Apple дунё смартфон бозорини эгаллаш учун ўзаро қаттиқ рақобатга киришганда хитойликлар индамай томошабин бўлиб ўтирмади, балки турли компаниялари турли моделдаги смартфонларини ясаб ташлайверди. Бошида сифатни унча ўхшата олишмади. Аммо бугун вазият ўзгарган. Энди Хитой смартфонлари ҳам бемалол Самсунг ва Apple смартфонлари рақобат қила олаяпти. “Энди Хитойга 1 миллиарддан ошиқ харидори бўлган ички бозори бор” дейсизми? Хўп, Россия ҳам кўча тилида айтганда “бошқаларга тайёр гўшт бўлиб”, бошқаларга тайёр бозор бўлиб юрмасдан ўз таъсир доирасидаги ҳудудлар учун ўзининг смартфонларини, компьютерларини, ноутбукларини, планшетларини ишлаб чиқарсин, тақдим қилсин. Йўқ, тан олайлик, қўлидан келмайди. Бунинг эса сабаблари кўп. Асосий сабаби эса…

Ҳаммаси гапиришга осон–а?!)

Айни масалада, менинг ўта шахсий фикримга кўра ҳаммасига коммунистик ёки автотитар ёки маъмурий буйруқбозликка асосланган ёки оддийгина нўноқ бошқарув айбдор. Бошқа нарсамас. Яъни Россия ривожланаман деса коммунистик бошқарув усулидан воз кечиши керак. Акс ҳолда нафақат бозорларини, балки ҳамма нарсасини бой бериши мумкин.

Bugunning gapi/Ғайрат Йўлдош

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навоийшунос олим азизхон қаюмов “минор”га дафн этилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги давлат мукофоти соҳиби, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Азиз Қаюмов 16 февраль куни 93 ёшида вафот этди. ...

Мирзиёев: “биз ислом динини ўрганишга шароит яратмадик”

Тошкентда Ислом академияси очиш ҳақида қарор чиқарган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда шу вақтгача Ислом динини ўрганиш учун шароитлар бўлмаганини айтди. Нукусда қайта ...

Ўзбекистонликлар whatsappни танлайдими ёки uzphone мессенжериними?

"Ўзбектелеком" яқин вақт ичида Uzphone мессенжерини ишга туширишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарувчиларнинг билдиришларича, у Telegram, Skype, Viber ва WhatsApp ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400