Ислом Каримов Асака заводини корейсларга қандай сотган?

Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов ЎзА билан суҳбатда Ислом Каримов Асакадаги прицеп заводини Жанубий Кореянинг Daewoo ширкатига қандай сотгани ҳақида гапириб берди.

Ражабовнинг айтишича, унинг ўзи тайёр заводнинг корейсларга сотилишига қарши бўлган ва Асакадаги бўш ерда янги завод қуришни таклиф қилган.

«Ўшанда мен ҳукумат раиси ўринбосари эдим. Асакадаги ҳозирги автомобиль заводи ўрнида тракторларга прицеп ишлаб чиқарадиган корхона бўларди. Иттифоқо президент Кореяга борди. У ердан туриб менга „Сенинг Асакадаги прицеп заводингни корейсларга сотдим“, дея телефон қилди. Ваҳоланки, заводнинг ўзи бинойидек ишлаб турган эди. Прицеп чиқаришнинг ҳам машаққатлари оз эмас, чунки оддий машина тўртта одамни ташиса, у юк ташийди: тормозлари, ғилдираклари, дисклари мустаҳкам бўлиши керак. Мен у кишига, „Автомобиль заводи керак бўлса, ишлаб турган завод орқасидан 45 гектар ер ажратайлик, янгидан қуришсин“, дедим. Лекин ўзингиз биласиз, давлат раҳбари „Мен ваъда қилдим“ деб тургач, унинг қарорига қарши чиқиб бўлмайди», — дейди Раҳим Ражабов.

1997 йилда ҳукуматни тарк этган собиқ мулозим ўша пайтларда президент атрофида давлатга виждонан хизмат қиламан, деган одамлар камайиб, номаъқул одамлар кўпайиб, ҳаммаси бир «мафия» бўлиб қолганини билдирди.

«Мундоқ ўйласангиз, президентни ёмон дейдиган одам мен бўлишим керак эди. Ўша пайтда, „Сен билан ишламайман“ дея кетганимча — ўттиз йилдан буён ҳалиям ишламайман. Ҳеч кимнинг „одами“ ҳам бўлмаганман», — дейди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиядан ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 10 %га камайди

2014 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2013 йилга қараганда 10 фоизга камайган. Бу ҳақда Москвадаги CONTACT пул ўтказиш тизими таҳлилий маркази маълум қилди. ...

The diplomat: жаҳон банки ва халқаро меҳнат ташкилоти энг шавқатсиз режимлардан бирини оқлаяпти

“Жаҳон банки Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалик секторининг фаол инвестори саналади ва 2015-2016 йилларда ушбу соҳадаги лойиҳаларга умумий қиймати $518,75 млн кредитлар ажратган, ...

Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан қозоғистонда намойиш ўтказилди

Ўтган душанба куни Жанаозен шаҳар ҳокимлиги биноси олдида юзга яқин одам тўпланди. Йиғилганлар мамлакатда Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан чиқишди.  Қозоғистонда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400