Ўзбек ҳокимларига янги ўринбосар лавозимлари жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4332, 23.05.2019 йил) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Қарорда таъкидланишича, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш, шунингдек бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари («йўл хариталари»)ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссиясининг ишчи органи функциялари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги зиммасига юклатилди.

Вазирликка қўшимча равишда 70 та бошқарув ходимлари штат бирлиги, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар  инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаларига 5 тадан  штат бирликлари ажратилди.

Қарорга мувофиқ, қуйидаги лавозимлар жорий этилди:

  • ҳоким ўринбосари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи;
  • ҳоким ўринбосари – туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.

Қарор билан айрим вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларидаги бир қатор лавозимлар, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларидаги ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди.

Вилоятларда, туманларда (шаҳарларда) кичик саноат зоналарини ҳамда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш борасидаги вазифалар ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли биринчи ўринбосари зиммасига юкланди.

Шунингдек, қарор билан Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Марказ директори Ҳукумат томонидан тайинланади ҳамда у моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи белгиланди

Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (829-сон, 30.09.2019 й.) қабул қилинди. ...

Бизнеснинг ички томони: ўзбекистон кино саноати қандай яшамоқда?

Режиссёр Бекзод Жониев Kommersantга бир кунли суратга олиш қанчага тушиши, кинодан қанча пул ишлаш мумкинлиги ва бу бизнесда қандай муаммолар мавжудлиги ҳақида сўзлаб берди. ...

Вақт ҳамда пулнинг қадрига етадиганлар учун: янги онлайн-бозор «abad.uz»ни кутиб олинг

Бутун ёз фасли давомида Тошкент кўчаларига илиб чиқилган турфа рангли баннерлар ва турли ўлчамдаги плакатлар пойтахт аҳолисига биргина сирли сўз — аbad’ни тақдим этди, унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400