Дима Қаюмнинг машҳур кутубхонаси яна бузилишга тушди

Риштонлик Дилшод Болтабоев (Дима Қаюм)нинг хайрия билан қурган «Халқ кутубхонаси» яна бузилишга тушди. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

«МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ учун бу кутубхона керак эди!

Аввал жой бериб кейин бузиш керак эди…

Кўплаб ёшларнинг зиё маскани эди!

Китоб ўқи, билимли бўл, дейдилар лекин қани ўша инсон? Майли, бузилишга қарши эмасман лекин…

Бу расм кутубхонамдаги охирги расм.

Лекин курашаман охиригача.

Ё ҳаммаси ё ҳечнима!

Афсус, Афсус…», дея ёзиб қолдирган Дима Қаюм.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир йил муқаддам ҳам Риштонлик тадбиркор Дилшод Болтабоев «Фейсбук»даги саҳифасида туман «Деҳқон бозори» МЧЖ томонидан бозор ҳудудида қурилган халқ кутубхонасини 10 кун муддатда бозор ҳудудидан кўчириш юзасидан огоҳлантириш хати келганини маълум қилган эди.

Ушбу огоҳлантириш юзасидан Дима Қаюм Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаатнома йўллаган эди. Унинг мурожаатномаси Президент матбуот хизмати томонидан беэътибор қолмаган ва алоҳида назоратга олинганди.

Манба:Хабар.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бу миллатга жуда қимматга тушади

Вазирликлар, ҳокимликлар инкор қилаверади, кўчаларда эса ўт юлаётган, супураётган, оқлаётган, гул экаётган ўқитувчиларни, тиббиёт ходимларини кўраверамиз. (more…)

Президент мирзиёев фан сўнгги 25 йилда эътиборсиз қолганини тан олди

“Ҳеч қандай ривожланиш йўқ. Илм-фан учун шароитлар 1990-йилларда юз марта яхшироқ эди”, - деб таърифлади мамлакатдаги илм-фан аҳволини президент Мирзиёев ўтган жума куни ...

Бахтли бола тарбиялаш сири

  Япониялик Масару Ибука - кўп қиррали ва жуда истеъдодли инсон. Sony компанияси асосчиларидан бўлган жиддий бизнесмен болалар психологияси ва педогогикани чуқур ўрганган ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400