Польшадаги ЙТҲда ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Польшадаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра, 18 май куни С-3 Польша миллий трассасида Шчечин ва Гожув шаҳарлари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Оқибатда Matiz русумидаги автомобиль ёниб кетган.

Хабарда қайд этилишича, бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси эса оғир куйиш жароҳатлари билан ҳушсиз ҳолда Шчечин шаҳри касалхонасига олиб келинган.

«Текширув олиб бораётган Пирици шаҳри полициясидан олинган хабарга кўра, уларнинг иккаласи ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Дастлабки маълумотларга биноан Мамадалиев Шухратжон Ваҳобович вафот этган, Лутфуллаев Бахтиёр Эркин ўғли касалхонага ётқизилган», — дейилади ТИВ хабарида.

Хабарда Элчихона Польша ҳокимият органлари билан алоқа ўрнатгани ва муаммоларни тезкор ҳал қилишда кўмаклашиш учун вазиятни назоратда ушлаб тургани қўшимча қилинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оқ уй болтонни китоби сотувидан оладиган даромаддан маҳрум қилмоқчи

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Болтон давлат сирларини ўз ичига олган китобини чоп этгани учун жиддий жавобгарликка тортилиши лозимлигини билдирганди. Фото: Getty ...

Собиқ «​абу-сахий» бозорида тадбиркорлардан ноқонуний пул йиғилмоқда​

Тошкент шаҳрида жойлашган собиқ «​Абу-Сахий»​ бозори ўрнида янги ташкил этилган «Тошкент савдо маркази»да тадбиркорлардан ноқонуний пул йиғими бошланмоқда. (more…)

Гонконгдаги намойишларда тўқнашувлар бўлди, 31 кишини жароҳат олди

31-август куни Гонконгдаги норозилик намойишларида тўқнашувлар пайтида 31 киши жароҳат олди. Бу ҳақда бугун, 1 сентябрда РТҲК телерадиокомпанияси хабарига таяниб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400