Боғча мудираси Ойдан тушганми?

Бугун Маҳмуджоннинг онаси шахсий саҳифасида пост қолдирган экан. Гўёки ота-оналар келишиб, “Хайр боғча” тадбирига 100 минг сўмдан пул йиғилаётгани, бунинг ичига боғчага ремонт, болаларнинг чиқимлари ва боғча опага совға ҳам кириши ҳақида эди у.

Нима бўлибди, дейсизми? Унга дарҳол жавоб қайтаришибди. Айбдор топилиб, жазоланаётган экан.

«Мен боғча тарбиячисини ишдан бўшатяпман. Мен ҳеч қандай совға-саломга, ремонтга пул йиғ, демаганман», дермиш боғча мудираси.

Нима, мудира хонимлар Ойдан тушганми? Ёки унинг изнисиз томоқ қиришга ботинолмайдиган боғча опалар шунчалик ўзбошимча бўлиб кетганми? Бунга ишониш қийин.

Наҳот, мудира болалар расм чизиб, бўяши учун қоғоз-қалам, қўл ювиб артишига суюқ совун ва сочиқ, ҳатто ҳожатхона қоғози, пол латтасигача ота-оналари олиб бориб бераётганини билмаса? Ремонт учун бўёқлар қаердан келаётганидан ҳам бехабар чиқар ҳали. Қанақа ранг, неча литрли идишда, қайси фирманикидан олиш кераклигигача ёзиб беришади-ку?!

Нега яна ҳолвани бошқалар еяптию калтак етимнинг бошига тушяпти? Нега?

Ота-онларнинг пули ошиб-кетганидан беришмайди. Азборайи боласини ўйлаб, кун давомида уларнинг қўлига қўш қўллаб топшириб кетаётгани учун ҳаммасига кўз юмади.

Манба:Холис Фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Грин кард сўнги умиди бўлган халқим…

Сўнги йиллардаги бир трендни машхурлашиб бораётганини хеч сезяпсизми? Ҳа бу Грин Кард. Грин Кард бу ҳар йили АҚШ томонидан ўтказиладиган лоторея ўйини, бунда ғолиб ...

Ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборот маҳсулотини тарқатиш тақиқланди

“Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори ...

Ироқ курдистонининг раҳбари ўз ваколатларини узайтирмайди

Ироқнинг Курд автоном тумани раҳбари Маъсуд Борзоний ўзининг президентлик муддатини узайтирмайди. У минтақавий парламентга ўз ваколатларини парламент ва ҳукумат ўртасида ...