Ўзбекистон 15 йилдан сўнг газ экспортчилар сафидан чиқиб кетадими?

Бир олим билан суҳбалашиб қолдим. Унинг куюниб гапиришича, Ўзбекистон 2030-2035 йилга бориб, газ экспортчи мамлакатлар сафидан чиқиб кетиб, ўз эҳтиёжиниям таъминлашда муаммоларга дуч келиши мумкин.

Нега? Сабаби, оддий. Ҳамма нарсининг ҳам охири бор. Салкам 150 йилдан бери ер илма-тешик қилиниб, газларимиз сўриб олиняпти. Кейинги пайтда газ конларининг сони кўпайгани билан маҳсулдорлиги пасайиб кетмоқда. Масалан, 280 атрофида конлар бўлса, асосий газни шундан 5-6 тасигина беради, холос. Уларнинг захираси тугай бошлагач, муаммо бирдан сезилади.

Нима қилиш керак? Ноанъанавий нефть-газ олиш йўлларини топиб, уни ўзлаштириш зарур. Бунга ҳозирданоқ киришилмаса кейин кеч бўлади. Академиклар, профессорларимиз бош қотирадиган, илмий ишлар номига эмас, ростакамига ёқланадиган пайт келди. Чунки Ўзбекистоннинг газ қазиб олувчи давлатлар сингари ердан бошқа манбаи йўқ. Масалан, Россия денгиз ва океанлардан газ олиб, яна юз йиллар давомида бу муаммога дуч келмаслиги мумкин.

Манба:Холис Фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон аҳолиси қозоғистонга қайси мақсадлар учун боришмоқда?

Кейинги пайтларда қўшни давлатлар билан муносабатимиз анча яхшиланди. Айниқса, Қозоғистон Республикаси билан алоқалар фаоллашди. Буни ижобий ҳолат сифатида боҳалаш керак. ...

Покистонда ўқитувчи яратганни ҳақорат қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Покистон суди ҳинду ўқитувчисини Яратганни ҳақорат қилди, деган айблов билан умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди ва 300 доллар жаримага тўлашни мажбуриятини юклади. Наутан Лал ...

Буркина-фасодаги ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Буркина-Фасонинг Сахел минтақасида содир этилган қуролли ҳужумда 50 киши ҳалок бўлди. Ҳукуматнинг матбуот котиби Лионел Бильго матбуот анжуманида шанба оқшомида номаълум ...