МИБ ва бошқа «орган»ларга тушаётган тўловларнинг катта қисми давлат бюджетига тушмаслиги тўғрими?

Ўзбекистон республикаси Бюджет кодексининг 50-моддасига асосан давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар орқали шаклланиши қатъий белгиланган. Шунга қарамасдан, фуқаро ва ташкилотлар томонидан МИБ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органларига тўланаётган жарима ва мажбурий тўловларнинг жуда катта қисми давлат бюджетини четлаб ташкилотнинг ўз тасарруфида қолиши белгиланган. 

Масалан, Вазирлар маҳкамасининг 10.07.2017 йилдаги 484-сонли қарори билан тасдиқланган «Истеъмолчиларни электр энергия, газ, ичимлик сувидан узиб қўйиш тартиби» тўғрисидаги низомнинг 23-моддасида:

«Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи-жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари (405 460.00 сўм) миқдорида, истеъмолчи-юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари (2 027 300,00 сўм) миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган Бюро бўлинмаси ҳисоб рақамига ўтказилади».

Низомнинг 24­­­­1 ­– моддасида эса:

«Истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сувига кайта улашдан тушган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

  • 25 фоизи ― Бюро марказий аппаратининг ҳисобрақамига ўтказилади;
  • 25 фоизи ― Бюронинг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳисобрақамига ўтказилади;
  • 50 фоизи ― Бюронинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ихтиёрида қолади» – деб курсатилган.

Аҳоли ва ташкилотлар томонидан тўланаётган ушбу мажбурий тўловларнинг давдат бюджетига йўналтирмасдан тўлиқ мажбурий ижро бюроси ихтиёрида қолаёнганлиги манфаатлар тўқнашувига олиб келмоқда. Бюро ходимлари давлат ва халқ манфаатларини ҳимоя қилиш ва давлат бюджетини тўлдириш учун эмас, балки ўз ташкилотларининг шахсий ҳисобини тўлдириш мақсадида истеъмолчиларни жаримага тортган бўлмоқда.

Жарима ва мажбурий тўловларнинг давлат бюджетига йўналтирилмайдиган қисми шу даражада кўпки МИБ бўлимлари, вилоят прокуратуралари, ДХХ бошқармалари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органларида тўпланган маблағлар омонат сифатида тижорат банкларига қўйилган ва улар бўйича даромад олинади.

Ҳуқуқ-тартибот органларининг банкларга омонат қўйиб даромад олаётганлиги уларнинг тижорат билан хам шуғулланаётганлигидан далолат беради ва уларнинг мустақил назорат қилувчи орган сифатидаги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини алоҳида айтиб ўтиш керак.

P.S. Жарима ва бошқа мажбурий туловларнинг жуда катта қисми давлат бюжетига ўтмасдан ҳуқуқ-тартибот ташкилотларининг ўз тасарруфида қолаётганлигининг конуний эканлигига шубҳа йўқ, аммо ушбу қонунларнинг давлат ва халқ манфаатларини кўзлаб қабул қилинганлигига асосли шубҳа мавжуд.

Мирзо Субханов

Манба:

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пахтани четдан ҳашарчиларни жалб этмасдан йиғиб олиш мумкинми

Жамият 09:58 32025 Фото: Nuz.uz Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгилаб берадиган соҳаларга хом-ашё сифатида хизмат қиладиган маҳсулот — пахтани териб ...

Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 51 дона қалбаки 100 минг сўмлик пулларни қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланганлар қўлга олинди. ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, 4 май куни ...

Ўзбекистонда атушлик тадбиркорга нисбатан жиноят иши очилди

1979 йил 14 июнь куни туғилган Рехемаити. Й. “Hushnuda Tikuv Servis” МЧЖ ижрочи директори вазифасида ишлаб келиб, мамлакатимизга матолар олиб келиб сотиш билан шуғулланиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400