1921-1933 йиллардаги очарчилик фожиаси

очарчиликМавзуга кирмасдан аввал эслатиб ўтамизки, мақолада “Қозоқ турклари” – деган атама учрайди. Ушбу “Қозоқ турклари”нинг ичида Қозоғистонда яшайдиган миллатлар, яъни ўзбек, уйғур, қозоқ, қирғиз ва бошқа Ўрта Осиё турклари ҳақида ҳам бор. 1921-1923 йиллари орасида Совет иттифоқида катта очарчилик фалокати юз берганди. 1920-йилларнинг бошида бу очарчилик, Қрим, Украина, Эдил-Урал минтақалари билан бирга Қозоғистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. 1920 йилининг қиш фасли шиддатли даражада совуқ бўлиши ва Совет иттифоқининг босқинчилик сиёсати билан ҳалқни  эзиши натижасида сунъий очарчилик келиб чиққан эди. 1930-1933 йиллари орасида ҳам Чор ҳукумати сиёсати туфайли  яна очарчилик пайдо бўлди.  2006 йилининг 28 ноябрида, Украина Парламенти бу очарчиликнинг Совет режими тарафидан Ўрта Осиё туркларини бир-биридан ажратиб душман қилиш мақсадида атайлаб уюштирилганлигини айтди. Сталин пайтида рўй берган очарчиликда, 10 миллион украин вафот этганди. Яна ўша фожианинг иккинчи кўп сонли қурбонлари (2.230.000) қозоғистонлик қозоқ турклари бўлган. Ўша пайтларда Чор ҳукуматидаги содир бўлган очарчилик фалокатининг олдини олиш мақсадида Туркия Миллий Мажлиси томонидан иш бошлаган Исмоил Субҳи Бей, ёзган рапортида “бу очарчиликда энг кўп қурбон бошқирд, татар, қозоқ ва қирғиз болаларидан ташкил топганини” айтганди ва ушбу болалардан 20-30 мингга яқинини вақтинчалик Туркияга олиб келишни таклиф қилганди. 1930 йилининг бошида 19 ёшдаги доктор қиз рус Татьяна Невадовская Алма-ата кўчаларидаги очликдан ўлган инсонларни кўриб, юраги эзилган эди. У кўрган қўрқинчли манзарасини ўзининг кундалигига ёзиб ва қора чалақалам расмларини чизишга харакат қилган. Юрагига оғриқ берган ўша очликдан ўлган инсонларнинг ҳолини англатадиган бир шеър ҳам ёзган. Татьяна қалбида ўчмас из қолдирган очликни унутмади, орадан йиллар ўтиб, 1990 йили Алма-атага келди, 1993 йили очлик пайтида тутган кундалигини, ёзган шеърларини ва ўз қўллари билан чизган очарчилик қурбонларининг тасвирларини Қозоғистон Давлат Архивига топширди. Татьяна Неводовская бу ҳужжатларни архивга берганида ёнига кичкинагина қоғозга эслатма қолдирган. Бу эслатмада: “Ўша қиш биз ҳамда маҳаллий ҳалқ учун сўз билан таърифлаб бера олмайдиган даражада, шиддатли бир қиш бўлди. Мен жуда ҳам ёш эдим. Шунинг учун ўша даҳшатли очлик ва қаҳатчиликни, ўша замондаги халқнинг вазиятини ўйлаб, жуда қаттиқ қийналдим. Қозоқларнинг бугунги авлодлари, очликдан вафот этган ота ва боболарини, ёшу қарини ер юзидан бутунлай йўқ қилган очарчиликни, бўшаб қолган қишлоқ-шаҳарларни, совуқда қотиб ва турли хил хасталикларга дучор бўлган юртдошларини унутмасин, дейман ”- деб ёзганди. Татьяна гувоҳ бўлган ходисалар, ҳақиқатан инсоният тарихининг энг қўрқинчли, энг даҳшатли воқеаларидан бири эди. 1920-1933 йиллари орасида сунъий йўл билан содир қилинган очарчилик фожиаси сабабли қозоқларнинг 49 фоизи, яъни  2.230.000 киши ва молларнинг 90 фоизи, яъни 36.000.000 йўқ бўлганлиги рўйхатга олинган. Қозоқ тарихчиси Манас Қўзибоев, бу фожианинг қозоқ турклари тарихида энг оғир ва энг даҳшатлиси бўлганлигини таъкидлаган. Тарихини билмаган кишининг келажаги бўлмайди. Очарчилик пайтида инсонлар очликдан ўлган бўлишса, ҳозирги пайтда эса тўқликдан ўлмоқда.

http://karachik.kz/article/view/1901#comment418

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнинг диндорлар

Аслида диндор сўзини қўллашим жуда ғалати. Одатда диндор деб бутун ҳаётини диний фаолиятга бағишлаган одамларни тушунаман. Масжид, черков, синагог ходими, мулла, имом, роҳиб ...

Юрагимга яқин кишилар

  Гулла, яшна, завол кўрма ота маконим Жиззах             Мана ҳозир дарёни кесиб ўтадиган кўприк келади. Кейин поезд йўли устидан ўтадиган кўприк бошланади. Юрагим ҳиприқиб, ...

Ўзбекистон сингапурчалик бўлолмайдими?

Ўзбекистонда ҳалигача газ ва чироқ муаммоси бор, кўчаларимиз сувга тўлган ёки чиқиндихонага айланган. Бир пайтлар Сингапур шундай хароб аҳволда эди. Аммо ҳозир у дунёнинг энг ...