Тошкент шаҳар солиқ органларининг аттестациядан ўта олмаган 25 фоиз ходими ишдан бўшатилади

Давлат солиқ қўмитасида Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш якунланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унинг якунлари бўйича пойтахтдаги давлат солиқ хизмати органларининг 1100 ходимидан 43 фоизи аттестациядан муваффақиятли ўтди, 32 фоизи шартли равишда тасдиқланди, 25 фоизи эса ўз билимларини тасдиқлай олмади.

Ушбу аттестация жараёни 2016 йилдан бери биринчиси бўлди. Аттестация янги солиқ концепцияси ижросини таъминлаш учун ходимларнинг қонун ҳужжатларини қанчалик билиши, профессионал жиҳатдан ўз лавозимига мос ёки мос эмаслигини аниқлаб беришда муҳим аҳамиятга эга.

Аттестация якунлари бўйича лавозим даражасини пасайтириш ёки кўтариш, мавжуд захираларга эга йўналишда ходимларни бўшатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинади. Ушбу чоралар коррупцион элементларни аниқлашга ҳам қаратилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шароф рашидовда 40 ёшли фуқаро ов қуроли билан бир неча кишига ўқ узди

20 октябрь куни соат тунги 12да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида одам ҳаётига суиқасд қилиш содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ...

Санкт-петербургда ўзбекистонликни ўлдиришга уринган икки киши қўлга олинди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ОАВда тарқалган 17 сентябрга ўтар кечаси Санкт-Петербургда икки номаълум шахснинг Ўзбекистон фуқароси А.Т.га ўлдириш мақсадида ҳужум қилгани ...

Куч ишлатар тизими ходимлари очиқ ҳаётда 29-колониядаги усулни қўлламоқда

«Бирдамлик» ХДПнинг фаоли Исроилжон Холдоров партиямизга аъзо бўлгунга қадар қатор қийинчиликларни, ҳар хил кўргуликларни бошдан ўтказган довюрак шахс. Уни 2006 йили ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400