5 ёшли қизалоғини печкада ёқиб юборган ота-она ҳибсга олинди

Украинада 5 ёшли қизалоғини ўлдириб, танасини печкада ёқиб юборган ота-она қўлга олинди. Бу ҳақда Украинанинг Житомир вилояти миллий полицияси матбуот хизмати хабарига таяниб “Соф.уз” сайти ёзмоқда.

Ушбу фуқаро ўзаро жанжал вақтида беш ёшли қизини ўлдириб қўяди. Қотиллик изларини яшириш мақсадида рафиқаси билан биргаликда қизининг танасини печкада ёқиб юборади. Сўнгра қолдиқларини ариққа ташлаб юборишади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари текширувларида “қайғу-аламга” чўккан она уч ёшли ўғлига қизларнинг кийимини кийдириб, қизи сифатида кўрсатишга уринади. Бироқ полиция ходимлари аёлнинг ҳийла-найрангларига учмасдан ҳамма фарзандларини кўрсатишини сўрашади. Натижада боланинг на уйда на ҳовлида борлиги маълум бўлади. Ота-она тахминан 8 ой олдин содир этган даҳшатли жиноятини тан олишга мажбур бўлади.

Маълум бўлишича, бу оила ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 2009-йилдан бери яхши таниш. Аёл ичкиликка ружу қўйганлиги ва ота-оналик мажбуриятини бажармаганлиги сабабли икки ўғли ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Ушбу мудҳиш қотиллик содир этган бу шахслар ҳибсга олинган. Ҳозирда қасддан одам ўлдириш айблови билан жиноий иш қўзғатилган ва терговчилар мудҳиш қотиллик тафсилотлари ўрганиш мақсадида тергов ҳаракатларини олиб боришмоқда.

Украинанинг амалдаги қонунчилигига кўра, болани ўлдириш 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазосини билан жазоланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йил бошидан буён ўзбекистонда 8 минг оила ажрашди

2019 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 8,0 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти ...

Хитойда зўравонликка учраган яна бир «келин» ўзбекистонга қайтарилди

Журналистлардан ёрдам сўраган андижонлик 25 ёшли Шодиёна Давлатова Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Хабар.уз» нашри «CA-News»га таяниб хабар бермоқда. Хитой фуқаросига ...

Мен чаласавод эдим, балки ҳозир ҳам..

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бир асрдан буён ўз ечимини топа олмаётган ўзбек алифбосидаги хатолар ҳақида ўз фикрини билдирди: Мактабда ўқишни ...