Россияда ҳавозалар қулаб кетиши натижасида 4 нафар ўзбекистонлик мигрант жароҳатланди

2019 йилнинг 27 май куни Россиянинг Ленинград области Приозеро туманидаги қурилиш объектида ҳавозалар қулаб кетиши натижасида 7 киши, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга таяниб, ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ғанишер Тошмаматович Ҳасанов (1987 йилда туғилган) ва Сами Ҳамидович Қосимов (1970 йилда туғилган) Ленинград области клиник касалхонасига махсус вертолётда етказилган. Фазлиддин Мирзараимович Шомаматов (1992 йилда туғилган) ҳам шу касалхонага жойлаштирилган.

Мансур Абдураҳмонов (1983 йилда туғилган) Всеволжск туманлараро клиник касалхонасига ётқизилган.

Бош консулхона Ленинград вилоятининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда доллар курси 9 395,63 сўм бўлди

Ўзбекистон Марказий банки 10 сентябрдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,06 сўмга ошиб, 9 395,63 сўм ташкил ...

Ўзбекистон аҳолиси бир йилда 1 миллионга кўпайди

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йил 1-январь ҳолатига кўра, аҳоли сони 35 миллион 271 минг 276 кишини ташкил қилган. 17,9 миллиони (50,7 фоиз) ...

Ўзбекистонда тўй, ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар тартибга солинади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари аъзолари, депутатлар, ...