Ўз қизини номусига теккан ота умрбодга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Душанбе шаҳар суди қизининг номусига бир неча марта теккан фуқарони умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати маълумотига таяниб “Соф.уз” ёзмоқда.

Қайд этилишича, суд ҳукми 2019-йил 28-май куни ўқиб эшиттирилган. Маҳкум Тожикистон ЖКнинг 138-моддаси 3-қисми “а” бандида (номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб ёки яқин қариндошга нисбатан жинсий алоқа қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилган.

Суд содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа барча ҳолатларини инобатга олиб, унга умрбод қамоқ жазосини тайинлаган. Шунингдек, жиноятчи жазони махсус тартибдаги колонияда ўташи белгиланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркиядаги ўзбек муҳожири: “энг арзон фоҳишалар – ўзбек қизлари”​

  "Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Ҳозирда Туркияда ишлаяпман. Озодлик орқали Ўзбекистондаги ота-оналарни огоҳлантирмоқчиман. Мен меҳмонхонада ишлайман. Ҳар куни ўзбек ...

Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. ...

Қўқондаги махсус коллеж тарбиячиси: “қизларнинг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини йўқотган”

Қўқон шаҳар махсус енгил саноат коллежидаги жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган ўқувчи қизларнинг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини ...