Чип-чип жўжаларим!

Куни кеча пешинда энди кўзим илинган экан, эшигимиз олдига икки машина келиб тўхтади. Эшитиб ётибман, машина эшиклари очилиб, камида тўрт ё беш киши тушди. Уйимга келган одамларнинг ҳаммаси “ёшулли” одамлар, бу аниқ – аммо ташриф сабаби нима?


– Қадамбой оға, рўзалар билан хорманг энди? Мен шу маҳаллада ишлайман, мана бу йигитлар туман ҳокимиятидан, Халқ банкидан. Сизга элликта жўжа олиб келдик, яна бир халта кепак. Биз туманимиздаги айрим кам таъминланган оилаларга жўжа тарқатиб юрибмиз, шу рўйҳатда сиз ҳам бор экансиз. Хуллас, вақтимиз оз, энди бизга руҳсат. Аравачадан тушиб, бемалол дам олаверинг – яхши қолинг.
Энди аравачадан тушётувдим, ичкарига хотиним кирди.
– Ҳўжайин, – деди. – Аравачадан тушмай туринг, сизни жўжалар билан суратга туширишаркан.
Шу якшанба бозорга борувдим. Бозор тўла жўжа, хеч бўлмаса 40-50 жўжа олсам, боқиб ўтирсам, зерикмасдим деб ўйлавдим. Мана – яхши нийятни каромати!
– Чип-чип жўжаларим, чип-чип-чип-чип жўжаларим, расмга тушириб бўлдингми ука? Маҳаллага шундай текин нарсалар келса – олиб келавер. Биз боқаверамиз, ҳали хеч ким меҳнатдан ўлмаган. Кейинги сафар иложини қилиб бир сигир ҳам обке.
– Қадамбой оға, бу жўжалар текинмас – кредит. Ҳар донаси ўн минг сўм, пулини кейинги ойдан бошлаб, ҳар ойда юз минг сўмдан – беш ойда тўлаб бўлсангиз бўлди.
Бу гапни эшитиб ҳалиги севинчимдан асар ҳам қолмади.
– Хотин мана бу гапни эшит – жўжалар кредитга экан. Донаси ўн минг экан. Бозор куни худди шундай жўжаларнинг баҳосини сўровдик, сотувчи қанчадан деганди?
– Уч минг сўм?
– Сен Беруний-ю Тўрткўлда шундай жўжалар икки мингмиш, кейинги якшанба бориб 50 та жўжа обкеламан девдинг, эсингдами?
– Хўш?
– Эртага – бозор куни Берунийга борасан ва юз минг сўмга элликта жўжа олиб қайтасан. – кейин маҳаллакўмнинг “замига” юзланиб. – Кечирасан ука, балки хабаринг йўқдир, аммо бозорда бу жўжалар сен айтгандан беш баробар арзон таклиф этиляпти… – десам “зам” нима дейди денг?
– Йўўўқ оға, энди олмасанг бўлмайди, мен “дўкумет” тўлдириб бўлдим. Қолаверса, энди бу жўжаларни ким олади, ахир, ёнида ўтириб суратга тушиб бўлдингиз?
Икки машина жиннини бир амаллаб уйдан қувиб чиқариб, эшикни қулфладим.
Биринчидан, кам таъминланган оиламасмиз, ёрдам пули олмаймиз.
Иккинчидан, яққол кўриниб турибди – бу хожатбарорларнинг асл нийяти: ОДДИЙ ХАЛҚНИ ШИЛИШ!

Qadamboy Otaboev

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тадбиркор этикети: қаерда қандай?

Бизнес иқтисодий-ахлоқий меъёрларга таянади. Бизнесда тадбиркорликнинг умумахлоқий меъёрларига риоя қилиш шарт. Ахлоқ тадбиркорнинг ташриф қоғозидир. Кейинги йилларда кўплаб ...

Эксперт: «валюта курслари турличалиги иқтисодиётдаги вазиятни бузиб кўрсатади»

Фото: Uz24 UZ24 молиявий эксперт Александр Давлетов билан банкларга биржадан ташқари валюта бозорида операциялар ўтказишга рухсат берувчи, факт жиҳатидан олиб қаралса, турли ...

Мурод назаров президент ишончини оқлай оладими?

«Tashkent City» халқаро ишбилармонлик марказидаги энг баланд иншоот маҳаллий «Murod Buildings»  ҳамда Туркиянинг «Ozguven» қурувчилик компанияси томонидан бунёд этилади. ...