Германиялик инвестор Термизда қуриб битказаётган уйини сотолмаяпти

Асли келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Германия фуқароси Абдул Ваҳоб Қаюмий Сурхондарё вилоятига сармоя киритган йирик инвесторлардан бири ҳисобланади. У ижрочи директорлиги айтилаётган «Afgan German Company» МЧЖ томонидан бугунгача  қарийб 2 миллион доллар жалб қилинган, деб ёзади телеграмдаги «Холис фикр» канали.

Бу маблағ ҳисобига 10 қаватли, 150 хонадонли замонавий уй қуряпти. Ҳозир уйнинг 6 қавати битган. Аммо хонадонларни сотолмаяпти. Нега? Харидор йўқми?

 «Уйимизни олмоқчи бўлган талабгорлар кўп, лекин уларда етарли маблағ йўқ. Янги технология асосида бунёд этилган хонадонларнинг бир квадрат метри  4-5 миллион сўм атрофида баҳоланган. Агар шаҳар аҳолисига ипотека кредитлари ажратилса, одамлар уйли бўлади, бизнинг ишимиз юришиб кетади. Ўз фуқароларига кредит бермаётган, Президент айтган гапларни бажармаётган маҳаллий ҳокимлик мақсадини тушунмай ҳайронман», дейди инвестор.

 У шунингдек, ипотека кредитлари фоизи ниҳоятда баландлигини айтади. Германияда атиги 3 фоиздан ошмасмиш.

 «Компаниямиз Туркия, ҳатто Афғонистонда уй-жой қуриб, бундай муаммога дуч келмаган», деб сўзини якунлайди Абдул Ваҳоб Қаюмий.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилдилар, деб ...

«аҳмадбой иши» бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди

11 нафар жабрланувчининг даъво аризасига кўра, чинозлик Аҳмадбой ва 16 нафар жиноий шеригига нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича очиқ ...

Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан таъқиқланмоқда

Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манабига айланган. Фото:fergananews.com Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент ...