Янги Тошкент қурилиши ортидан яна қанча оилалар бошпанасидан айрилар экан-а?

Томдан тараша тушгандай, Янги Тошкент қурилиши ҳақида гап-сўзлао пайдо бўлди. Тошкент шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов туркиялик инвесторлар билан бўлган учрашувда бу ишга яқин орада қўл урилишини айтибди.

Бу бунёдкорлик ортидан яна қанча оилалар бошпанасидан айрилар экан-а?! Миямга урилган биринчи савол шу бўлди. Ахир, «сity»лар қанчадан-қанча одамнинг иссиқ жойини совутмади, киндик қони тўкилган уйини бўшатиб бермади, дейсиз.

Ишқилиб, Янги Тошкент Эски шаҳар ўрнида қурилмасин-да!

Башарти, Янги шаҳар қурилар экан, бу борада ҳар доим улгу олинадиган хориж тажрибасига мурожаат қилинармикан? Бунга шубҳам бор. Чунки чет элда бундай лойиҳалар шаҳар ичида эмас, унга туташ жойда амалга оширилган. Ҳатто, Қозоғистондаям. Бизда-чи? «Сity»ларни деб ҳали юз йиллаб қилт этмайдиган иморатлар бир кунда вайрон қилинди.

Нега энди «сity»лар ҳали битмай яна чанг-тўзон кўтаришга чоғланилмоқда? Бу ҳақда жўяли изоҳ берилишидан умидвормиз.


Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иқтисодиётни ривожлантириш учун ўзбекистонда нима ишлаб чиқарган маъқул?

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг қайси тармоқларини ривожлантириш лозимлигини ким ва қандай аниқлайди ва бу борада давлатнинг роли қандай бўлиши керак? Автор: Бехзод Хошимов ...

«самарали солиқ тизимида имтиёзларга ҳожат йўқ» — юлий юсупов

  Юлий Юсупов. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz» Иқтисодчи Юлий Юсупов — Ўзбекистон солиқ тизими муаммолари ва солиқ қонунчилигини такомиллаштириш йўллари ҳақида. ...

Энг юқори маош берувчи мамлакатлар топ-10 лиги

https://www.youtube.com/watch?v=44hRuIPSfYM&feature=youtu.be


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400