Хорижга чиқиш паспортини олиш учун қанақа ҳужжатлар зарур?

Адлия вазирлиги хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлишини яна бир бор эслатиб ўтди. Унга кўра, фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт столь) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 


— ариза-анкета;
— биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
— илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
— ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
— ҳарбий гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
— давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (243 минг 276 сўм, 16 ёшга етмаганлар учун 162 минг 184 сўм);
— ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;
— фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт: украинада 1400 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди

Россия босқинидан буён ўтган 40 кун ичида Украинада камида 1417 нафар тинч аҳоли, жумладан 121 бола ҳалок бўлгани тасдиқланди. Жароҳатланганлар сони бундан ҳам кўп. Бу ҳақда ...

Ҳокимиятга ишонч – тараққиёт гарови: бугун кечаги кун эмас

Ҳаммаси Ўзбекистон Президентининг Америкада бўлиб ўтган Халқаро Анжуманда муҳожиратдаги Ватандошларига қарата “Бахтли ва Буюк келажагамизни бирга қурамиз, Ватанга қайтинг!” ...

Ўзбекистонда 101 ўлка ватандошлари транзит виза олмасдан беш кунгача қолиши мумкинлиги чеклаб қўйилмоқда

Президент Мирзиёевнинг 101 ўлка ватандошлари транзит виза олмасдан Ўзбекистонда беш кунгача қолиши мумкинлиги тўғрисидаги қарори ижроси саботаж натижасида чеклаб қўйилмоқда. ...