Мирзиёев Собир Муродовни ўз ишини эплай олмагани учун ишдан олди

Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши давомида Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими Собир Муродов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб “Кун.уз” хабар бермоқда.

«Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи маҳсулот Республикадаги ўртача даражадан паст бўлгани учун Президент топшириғига кўра, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди», дейилади хабарда.

Президент вилоятнинг бошқа туманларидаги аҳволни ҳам танқид қилган.

«Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Бўка…

Аҳоли яшаш шароити республикага нисбатан 3 баравар кам. Вилоятда 121 минг киши ишсиз, 117 минг киши хорижда – ишлагани кетган, 137 минг ёш иқтисодий оғир аҳволда.
117 минг киши – хорижда. Шулар биздан розими? Онаси ҳар куни боласини дуо қилмагани учун биздан розими?

Нуронийлар гапирмайди. «Бағрикенгмиз, бағрикенгмиз…» гапиринглар. Аччиқ-аччиқ қилиб гапиринглар…», деган президент.

Собир Муродов 2018 йилнинг февралида Ботир Раҳимов ўрнига Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида иш бошлаганди. Ботир Раҳимов эса 2017 апрелидан туманга раҳбарлик қилганди.

Энди туманга ким янги ҳоким бўлиши ҳозирча маълум эмас.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунё мамлакатлари уруш натижасида очарчиликдан азият чекади

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури сайтида маълум қилинди. Россия-Украина уруши сабабли юзага келган озиқ-овқат инқирози натижасида дунё ...

48 нафар ўзбекистонлик йўловчи қаҳратон совуқдан қутқарилди

26 декабрь куни Ўзбекистондан Россиянинг Красноярск шаҳрига кетаётган шаҳарлараро автобус Кемерова вилояти йўлида бузилиб қолган. Бу ҳақда «Газета Кемерова»га асосланиб ...

Рақобатчилар жангги жадаллашмоқда

Сорос Американинг машҳур Quantum Group of Funds халқаро инвестиция захиралари тармоғи ва Soros Fund Managemment LLC хусусий инвестициявий компаниялар эгаси Жорж Сорос Давосда ...