Тошкентдаги «Оқтепа лаваш»да 15 киши заҳарланди

Тошкентда “Оқтепа лаваш” умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични еган 15 киши заҳарланди. Бу ҳақда «UzNews.uz» сайти ёзмоқда.

4 июнь куни 11 киши Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7-б уйда жойлашган, 4 нафари Сергели тумани Сергели-8 мавзесида жойлашган “Оқтепа лаваш” умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични ейишган.

Шу куннинг ўзида соат 17:00дан 6 июнь соат 12:00га қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига 11 нафар, шаҳар 5-сон юқумли касалликлар шифохонасига 3 нафар ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 1 нафар бемор кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозонда оғриқ, тана ҳарорати кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган.

Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Беморлардан 3 нафарининг аҳволи оғир, қолганлариники ўртача оғирликда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

“Оқтепа лаваш”да қисқа муддатли текширув ўтказиш учун президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили номига Тошкент шаҳар ДСЭНМ томонидан бугун маълумотнома кўриб чиқиш ва хулоса олиш учун берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда “Оқтепа лаваш” шохобчаларини сувараклар босиб кетганди. Кейин эса мутасаддилар халқдан кечирим сўраб, овқатланиш шохобчаларини дезинфекция қилдиришганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий банк: валютада берилган кредитлар мижозлар фойдасига қайта кўриб чиқилади

МБ тижорат банкларига хорижий валютада кредит олган ҳар бир мижоз билан биргаликда ушбу кредитларни қайтариш имкониятларини ўрганиб чиқишни тавсия қилди. (more…)

2018 йилда 26 минг 537 нафар ўзбекистонлик шенген визаси олди

Бугунги кунда Green Card муҳокамалар марказида бўлиб турган бир пайтда, Европа иттифоқи давлатларига чиқиш учун бериладиган Шенген визаси тўғрисида ҳам эслаб ўтмоқчимиз, ...

«ўздонмаҳсулот» компанияси раиси ва куёви пора олганликда гумонланиб қўлга олинди

Ўзбекистон 24» телеканали томонидан эфирга узатилган лавҳада  «Ўздонмаҳсулот» компаниясига раҳбарлик қилган Сурат Ҳайдаровнинг жиноий қилмишлари ҳақида маълумот берилди. Айни ...