ФИФА вице-президенти ҳибсга олинди

6 июнь куни Парижда Африка Футбол Конфедерацияси (CAF) раҳбари ва ФИФА вице-президенти Аҳмад Аҳмад ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Трибуна.уз» сайти ёзмоқда.

Lesiteinfo хабарига кўра, мулозим ФИФА конгрессида иштирок этиш учун Францияга келганида полиция томонидан ушланган.

Мадагаскарлик Аҳмад коррупцияда гумонланмоқда. Аввалроқ, CAF экипировка етказиб берувчи Puma компанияси билан тузилган шартномани бекор қилган эди. Прокуратура фикрига кўра, ташкилот бу жараёнда бир қанча қоидаларни бузган. Кейинчалик CAF Франциянинг Tactical Steel компанияси билан шартнома имзолади.

Аҳмад Аҳмад 2017 йил март ойидан бери CAF раҳбари сифатида ишлаб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нега хитой ўз билганини қилади?

Хитойдаги уйғурларга нисбатан сиёсат ҳақида кўпчилик ёзди. Бу муаммони ёритганлар нега араб/мусулмон давлатлари Хитойга раддия билдирмаётганини, бошқа давлатлар санкциялар ...

4 яшар қизини калтаклаган милиционер ота устидан жиноят иши очилди

Яқинда ижтимоий тармоқларни 4 яшар қизчанинг ўз отаси томонидан калтаклангани ларзага солди. Воқеа Тошкент шаҳри Чилонзор туманида содир бўлган; қизчанинг отаси милиция ...

Қашқадарёда ҳарбийларнинг зил машинаси lacetti билан тўқнашди, уч киши ҳалок бўлди

26 ноябрь куни соат 8:05 ларда “Шаҳрисабз—Қарши” автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.  Бу ҳақда телеграммдаги Daryo — LIVE канали Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ...