Кундузи ёқилмаган чироқ учун жарима тўлаганларнинг пули қайтарилмайди

Кундузи чироқ ёқиб юриш мажбурийлига оид қоида бўйича айни вақтгача маъмурий жавобгарликка тортилган ҳайдовчиларга пули қайтарилмайди. Лекин баённома расмийлаштирилган, аммо тўлашга улгурмаган ҳайдовчилар учун баённома бекор қилинади. Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида пойтахт ИИББ вакили бу ҳақда маълум қилди.

Хабарингиз бор, куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“каламушлар” келгуси йили нима қиларкин?

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси Президентнинг жонли эфирда халққа ӯз мурожаатини етказа туриб, қаланғи-қасанғи йўллар билан ўз шаънидан фойдаланиб, бундоқ айтганда ...

Оддий, самимий ва чиройли!

Ушбу сўзларнинг ҳар бири орамиздан бевақт кетган журналист Фурхат Юсупов ҳақида эди. У ўзининг инсонийлик фазилатлари билан ажралиб турадиган, имкони қадар одамларга яхшилик ...

Қирғизистон асосан қозоғистон фойдаланидиган киров сув омборидан сув қўйиб юборишни амалга оширади

Таъмирлаш-тиклаш ишларини амлга ошириш мақсадида, 2017 йил 18 октябрдан бошлаб, Киров сув омборидан сув қўйиб юбориш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги, ...