Тошкент қамоқхонасидаги маҳкумларнинг жанжали ўлим билан якунланди

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли УЯ 64/38-сонли колонияда қасддан одам ўлдиргани учун жазо муддатини ўтаётган андижонлик 54 ёшли маҳкум Мухтор Қўзибоев жазо муддатини ўтаётган маҳкумни уриб ўлдирди.

“Jahon.uz” интернет нашрининг хабарига кўра, Мухтор Қўзибоев ҳамда Элдор Қуралов Тошкент вилояти Бўка туманидаги УЯ 64/38-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган бўлишган. Улар ўзаро дастлаб 2013 йилнинг 30 май куни Қашқадарё вилояти Шайхали шаҳарчасидаги УЯ 64/49-сонли қамоқхонасида жазо ўтаётган вақтларида танишишган.

Бўкадаги манзил колонияда бу маҳкумнинг ўзаро келишмовчилиги кундан-кунга ёмонлашиб бораверган.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, Мухтор Қўзибоев телефон орқали бир қиз билан гаплашиб юрган ва бу ҳолатни Элдор Қуралов телефон орқали Мухторнинг хотинига айтган ва ҳақиқий зиддият шу сониялардан бошланган.

Келишмовчилик натижасида Мухтор Қўзибоев кетмон учун ясалган таёқ билан Элдор Қураловнинг бўйин қисмига уч марта ургани натижасида марҳум Элдор Қуралов вафот этган.
Мухтор Қўзибоев эса ушбу ҳолатдан кейин навбатчи ўтирадиган хонага бориб, навбатчи маҳкум Ш. Абдуқодиров ва У. Зокировга марҳумни ургани ҳақида хабар берган ва шундан кейин телефон орқали муассаса тезкор ходими Ф.М.га ҳам бўлган воқеани айтиб берган.

Жиноя ишларининг Андижон вилояти суди томонидан 2013 йилнинг 21 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в,ж” бандлари, 25, 97-моддаси 2-қисми “а,в,ж” бандлари билан 59-моддасига асосан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиб, жазо муддатини ўтаётган вақтида яна қасддан одам ўлдиргани учун унга Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “р” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқонда йирик ўғрилик. бош гумондор — судьянинг ўғли!

Қўқонда йирик ўғрилик жинояти фош этилди. Хабарларга қараганда маҳаллий оилавий тадбиркор — Р.И. хонадонидаги сейфдан жуда кўп миқдорда (етти юз беш минг АҚШ доллари!) пул ...

Мирзо улуғбекни ким қатл этган?

Ғарб тарихи жуда яхши ўрганилган. Турли воқеаларнинг энг майда тафсилотлари-ю, тарихий шахсларнинг суҳбатларигача биламиз. Ҳаттоки айрим арбоблар ўлимидан олдин нима дегани ...

Петербургда 4 ўзбекистонлик ўтирган автомобилдан 204 та патрон топилди

Петербург полицияси тўрт нафар ўзбекистонлик ўтирган машинадан патронлар топди, деб “Дарё” нашри «Podrobno.uz»га таяниб ёзмоқда. 1990,1994,1995,1999 йилда туғилган Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400