От кишнаган оқшом (қисса) 2-қисм

2


Одамлар мени кал дейдиган бўлди! Зиёдулла кал эмиш! Э, тавба-е, тавба-е!
Аввал-аввал уятдан қулоқларимгача ловуллаб ёндим. Кўнглим ўксиди. Кейин-кейин ботмайдиган бўлди. Кал сўзи кўнглимга сингди. Қулоқларим калга ўрганиб қолди.
Eнди, Зиёдулла кал, демайдиганлардан ўпкаладим. Айниқса, почтачидан ҳафсалам пир бўлди.
Қачон кўрса ўртоқ Қурбонов, дейди. Ғашим келади. Мени майна қилаётгандай туюлади.
Бир сафар жеркиб ташладим:
— Нимага мени ўртоқ Қурбонов дейсиз? Мен бир амалдормидимки, ё, дипломим бормидики, ўртоқ Қурбонов дейсиз? Бор-йўғи бешинчи синф каллам бўлса. Кўп майна қилманг, сочим бўлмасаям тароғим тиллодан!
— Бўлмаса нима дейин?
— Эл қатори Зиёдулла кал дея беринг. Ўз отим ўзим билан…
Худога шукур-е, энди почтачи-да кал дейдиган бўлди! Диплом сўрамайдиган турли ишларда ишладим. Қоровул бўлдим, гўлоҳ бўлдим. Охири подачи бўлдим. Эл қўйини боқдим.
Адирларда қўй боқиб, най чалдим. Нафасим етмай қолди. Шунда, эски бир дўмбира топдим.
Дўмбирамни сайратдим, бепоён адирлар, ёйилиб ўтлаётган қўйлар, чўққилар учида узмай чуғурлаётган қушлар, паға-паға оппоқ булутларга қараб достон айтдим. Бу достонларни тўйлар, олис ялдо кечалари боболаримиз бири қўйиб бири айтар эди. Боболарнинг кўплари раҳматлик бўлди. Раҳматликлардай достон айтиб бўлмайди. Бизники, баҳоли қудрат…


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 16-қисм

16 Янаги улоқ менга насиб этди. Мен улоқдан умид қилмадим, тўда четида турдим. Улоқни Яратганнинг ўзи етказди. Бир қизилкўк улоқни ердан судраб чиқди. Қизилкўк шундайгина ...

Унутмайсизми?..

2. УНУТМАЙСИЗМИ?.. Унинг бу галги Марғилон йўлига қўзғалиши ортиқча бир оғирлиқ билан, иккиланиш билан ўралған эди. Кумушбиби учун дунёга сиғмаслиқ бир шодлиқнинг, кўргучи ...

Чингиз айтматов:қиёмат 7-қисм

Бунинг  маъноси  шу.  Гўшт  етиштириш  муҳим  эмас.  Муҳими  гўшт  топшириш.  Халқ  олдида, талабчан  юқори  ташкилотлар  олдида  юзни  ёруғ  этишнинг  бирдан-бир  йўли  шу.  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400