От кишнаган оқшом (қисса) 3-қисм

3

Биродарлар, сиз сўраманг, мен айтмайман… Оти Момосулув эмиш. Юзлари кулчадайми, ё, сулувми? Кўзлари қорами, ё зиғир гулидайми? Қошлари қуюқми? Қуюқ бўлса, қайрилмами? Кечасилигидан кўрмас эмишман, билмас эмишман.
Кўройдин эмиш. Момосулувлар кўчасида телба бўлиб юрар эмишман. Бир нима йўқотгандай тентирар эмишман. Йўл четидаги тошга чўнқайибман, кафтларимни иямгимга тирабман. Ойга маҳлиё бўлиб-маҳлиё бўлиб термилибман. Ойнинг бети кир эмиш. Ойга сонсиз ошиқлар маҳлиё термилди. Ой қайси ошиққа бир ўпич берди? Ой қайси ошиққа вафо қилди?
Ойга қўл силтаб, ўримдан турибман. Момосулувлар деворидан ошибман. Ити йўқ эмиш.
Дарахтлар паналаб, деразасига термилибман. Олмаларидан узиб-узиб ебман. Кейин, айвонига, ундан ичкарига кирибман. Тимирскиланиб, тўшагини топибман. Момосулув уйғониб кетибди, чириллайман, кет, дебди. Мен ёлворибман. Қўлимни узатибман. У қўлимни қайтариб, ўзимга сурибди. Кейин, Момосулувнинг қўйнига кирибман!
Биродарлар-е, жамики олам бир тараф, қўйин деганлари бир тараф экан! Аҳай-аҳай!
Борига шукур қилсам бўлмасмиди? Тек ётсам бўлмасмиди? Қўйнига қаноат қилсам бўлмасмиди?

Мен тинмас, Момосулувнинг кўнглига-да кирибман! Ошиқона-ошиқона қадамлар босиб, кўнглини овлабман. Зим-зиё бир олам эмиш. Теварак ҳувиллаб ётармиш. Қимирлаган жон йўқ эмиш. Эркак зотининг ўзи тугул, излари-да йўқ эмиш. Беҳиштдай бир олам эмиш.
Теваракка аланглаб, кулар эмишман: ушбу беҳиштга мендан ўзгалар келмабди!
Кўнглимни зўр бир хушвақтлик қитиқлар эмиш: ушбу беҳиштга биринчи бўлиб мен қадам қўйибман! Аҳай-аҳай!
Кўзимни очсам уй зимистон, болишни қучоқлаб ётибман.
Уйқум қочди. Уйқумни қувалаб, шифтга қараб ётдим. Чин, қишлоғимизда шундай қиз бор. Оти Момосулув.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хўрсиниқ

Тоғ хўрсиниб юборди оғир — водийларга югурди шамол, юзларини яширди ҳилол. Тоғ хўрсиниб юборди оғир, теран хобдан уйғонди юрак, тоғлар каби хўрсинмоқ керак. Шавкат Раҳмон

От кишнаган оқшом (қисса) 61-қисм

61 Йўл четидан юрдим. Шу гап бўлган ердан ўтдим. Бир маҳал оқ халатлик бир одам йўлимни тўсди. Бу ўша балиқпаз бўлди. Балиқпаз тирсагимдан ушлаб, мени балиқхонасига етаклади. ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-3

Улар онаси билан хайрлашиб ҳовлидан чиқишганларида, керосин арава шақирлаб катта тошлоқ ариқдан ўтганида Султонмуротнинг юраги қувончдан ҳаприқиб, отларнинг туёғидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400