Ўзбек олимларининг илмий кашфиётига Нобель мукофоти бериладими?

Айтишларича, ўзбек олимлари томонидан нефть-газ саноатида яратилган илмий кашфиёт орадан 50 йил ўтиб, яна жаҳон илм-фани ва саноатида катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда. Бу ерда гап академик Обид Акромхўжаев шогирдлари А. Киршин, Ш. Амирханов билан биргаликда яратган ноанъанавий усулда нефть ва газ олиш технологияси ҳақида кетмоқда.

Олимлар нефть ва газнинг келиб чиқиши ҳақида деярли 150 йилдан бери бош қотиришади. Уларнинг аксарияти бу углеводород хом ашёси органик моддадан пайдо бўлган, деган фикрни маҳкам ушлаб олишган. Аммо юртимизнинг “қайсар” олимлари дунёда илк бор нефть-газ карбонгидрогенларларини  кероген таркибида топишга муваффақ бўлдилар. Ушбу илмий кашфиёт собиқ иттифоқ ФА 308, Ўзбекистон ФА тарихида 3, нефть ва газ саноатида эса 1-кашфиёт, деб тан олинган.

Хўш, унинг аҳамияти нимада?

Академикнинг ўғли Алишер Акромхўжаевнинг тушунтиришича, анъанавий усулда нефть ва газ коннинг она қатламидан олинади. Афсуски, ресурснинг камайиб бораётгани янги усулларни қўллашни талаб қиляпти. Хусусан, Ўзбекистонда яратилган технология тўғридан-тўғри қудуқга иссиқлик ва гидрозарба усуллари билан керогенни нефтга айланиш жараёнини тезлаштиради. Натижада сланецли нефть олинади.

Сўнгги ўн йилликда бу технология жаҳон нефть ва газ саноатида инқилобий ўзгаришлар ясагани айтилади. У айни пайтда АҚШ ва Канадада кенг қўлланилмоқда.

“Аслида, ушбу кашфиёт учун Нобель мукофоти берилиши керак. Бунинг учун эса уни халқаро миқёсда кўрсата олишимиз ва исботлашимиз керак. Мен ана шу саъй-ҳаракатда юрибман”, дейди Алишер Акромхўжаев.


Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аччиқ ҳақиқат: ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам нон сотиб ололмай сарсон бўлмоқда…

Юртимизда нон нархининг ўзгариши туфайли кам таъминланган, ногиронлигибўлган, боқувчисини йўқотган, икки ёшгача бола парваришидаги нафақа олувчи, моддий ёрдам олувчи ...

Жамшид каримов: ислом каримов вафотини беш ойгача сир сақлашди (интервью, 4-қисм)

Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (4-қисм) Бугунги сонда: Собиқ мулозим: “Каримовнинг оғзига ёғоч қошиқ солинарди”; “Онам ўғри эмас”; “Ислом лотареяга ...

Ортиқхўжаев абдурасул вахобовнинг оиласига: «интернетда бўлаётган бўҳтон гапларга ва салбий изоҳларга эътибор қилманг!»

«Kun.uz» мухбирларига ташланган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов лавозимидан озод этилгани кеча маълум бўлди. Шу билан бирга «Togri.uz» нашрида Тошкент шаҳар ҳокими ...