Бухорода ўтказилган Халқаро турнирнинг 1-кун беллашувларида Ўзбекистон полвонлари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалга эгалик қилди

Бухорода Президент соврини учун ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишлаб ўтказилган I-Халқаро турнирининг биринчи кун беллашувларида Ўзбекистон  полвонлари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медални қўлга киритди.

Дастлаб, кураш ишқибозлари 52 кг вазн тоифасидаги қизлар ва шунингдек, 66 кг вазн тоифасидаги эркаклар – ўртасидаги беллашувга гувоҳлик қилишди.

Кураш мухлислари Дилшод Чориев, Манучеҳр Ширинов, Миржон Тўхтаев, Эркин Дониёров (Ўзбекистон), Нурислам Идрисов (Қозоғистон), Жаъфар Ферузободи (Эрон), Чакмар Меражиддин (Афғонистон) каби номдор полвонларнинг чиқишларини кўтаринки кайфиятда қаршилашди.

Якуний натижаларга кўра, 52 кг вазн тоифасидаги қизлар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Гулнор Сулаймонова биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Хитой Тайпейи вакили Соу Хеа Венга насиб этди. Ўзбекистон вакили Ойсулув Абдумажидова ҳамда қирғизистонлик Элиза Абдекадирова учинчи фахрли ўринга эгалик қилди.

60 килограмм вазн тоифасидаги курашчилар ўртасидаги баҳсларда ҳам ўзбекистонликларнинг қўли баланд келди. Чори Зойиров биринчи, қозоғистонлик Аманхан Оскенбаев иккинчи, афғонистонлик Чакмар Меражиддин ва ўзбекистонлик Фурқат Маъруфжоновлар учинчи ўринни эгаллашди.

Худди шунингдек, 66 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда Эрондан келган номдор полвон Жаъфар Ферузободи биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ўрин ўзбекистонлик Миржон Тўхтаевга насиб этган бўлса, афғонистонлик Шуабмуҳаммад Юсуф ҳамда ўзбекистонлик Қобилжон Аҳмедовлар учинчи ўринга муяссар бўлди.

90 килограмм вазн тоифасида кечган курашда Шермуҳаммад Жандриев биринчи ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди. Қирғизистонлик Жамалбек Асилбек ўғли иккинчи, ўзбекистонлик Нурислом Идрисов ҳамда Муҳаммадали Шамсиддиновлар учинчи ўринга эга бўлди.

100 килограмм вазн тоифасидаги полвонлар беллашувида Бухоро фарзанди Эркин Дониёров ҳал қилувчи финал баҳсида эронлик Ҳамед Рашидини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Учинчи ўрин ўзбекистонлик Элбек Абдуллаев ҳамда қозоғистонлик Алмаз Шакаровга насиб этди.

Мен 12 йилдан буён спортнинг кураш тури билан шуғулланиб келаман. Ютуқ ва ғалабаларим бисёр. Қатор турнирларда иштирок этганман. Бухоройи шарифга биринчи бор келаяпман. Бугунги турнирдаги илк баҳс ҳиндистонлик Павар Сантош Ганпатрао билан кечган бўлса, финалда ўзбекистонлик Миржон Тўхтаев билан курашдим. Рақибларимни камситмаган ҳолда икки курашда ҳам ғолиб бўлганимни айтмоқчиман. Гиламга она тупроғим шарафини ҳимоя қилиш учун бор куч-ғайратимни ишга солдим. Мени гиламда ҳаракатлантирган куч – бу кўнглимда ин қурган Ватаним бўлди,-деди эронлик Жаъфар полвон Ферузободи.

Маълумот ўрнида: илгари хабар қилинганидек, ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаган полвонларнинг ҳар бири олтин медаль ва 3 минг доллардан пул мукофоти билан тақдирланди. Иккинчи ўрин соҳибларига кумуш медаль билан бирга 2 минг доллардан берилди. Учинчи ўринни эгаллаган икки спортчининг ҳам ҳар бирига бронза медали ва 1 минг долларлик пул мукофоти топширилди.

Халқаро турнир беллашувлари бугун ҳам давом этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Артур таймазовнинг олимпиададаги яна бир олтин медали олиб қўйилди

Халқаро олимпия қўмитаси эркин кураш бўйича -120 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган олимпиада ўйинлари чемпиони Артур Таймазовнинг 2012 йилдаги олтин медалини ...

«арсенал» янги даврга қадам қўймоқда. эмерининг плюслари ва минуслари

Лондон шимолида инқилобий ҳаракатлар бошланди. «Арсенал» узоқ кутишлардан кейин янги бош мураббийга эга бўлди. (more…)

Ўзбекистон – япония учрашувини баалик ҳакам муҳаммад абдулла ҳасан муҳаммад бошқариб боради

17 январь куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши ўтказади. Учрашув Ал-Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400