Трамадол, лирика ўрнига келган янги бир бало

Яқин 5-6 ой аввал ҳам пойтахт ва вилоятлардаги дорихона ҳамда кўчаларда  лирика ва трамадол каби психотроп (аслида кучли оғриқ қолдирувчи) дори воситаларининг ноқонуний олди-сотдиси авж палласида эди.

Ушбу таблеткалар  гиёҳвандликка чалинганлар, ёки дорига янги ўрганганлар орасида шунчалик кенг тарқалдики, бу воситалар куппа-кундузи очиқ жойларда ҳам эркин сотила бошланди.

Инсонда ўзига нисбатан кучли қарамликни келтириб чиқарувчи ва охир-оқибатда ўлимга (худкушликка) етакловчи лирика ва трамадолнинг очиқ сотувига нисбатан аҳолининг кенг норозилиги, шунингдек мавзунинг ОАВарида дастлабки планга чиқиши билан Ўзбекистон ҳукумати ушбу воситалар сотувини таъқиқловчи қонунни қабул қилишга мажбур бўлди.

Шу билан ҳаммаси тинчиганди гўё.

Аммо яқин-яқиндан бошлаб дорихоналарда трамадол ва лирика каби кучли таъсирга эга бошқа бир восита савдоси кенг миқёсда авж олмоқда.

Тропикамид – ушбу дори воситаси аслида кўзга томизиш учун мўлжалланган. Норколог ёшлар эса уни кайф олиш йўлида ўзига инекция қилишмоқда.

Тропикамид тартибига кўра шифокор рецепти асосида қабул қилиниши керак. Яъни у Соғлиқни сақлаш вазирлиги руҳсати билан дорихоналарга ўлчанган тарзда етказиб берилади. Лекин бугун дорихоналарда тропикамиднинг жуда кўп миқдорда, исталган кишига тартибсиз сотилаётганидан хулоса қилинса, бу вазирликнинг назоратидан ташқари ишлиги ойдинлашади. Адашмасам, бу воситанинг кенг савдоси Қозоғистон ва Россиядан контрабанда йўли билан кириб келаётган партиялар орқали амалга ошмоқда. Контрабанда ишига эса ДХХ, Прокуратура  ва Божхона Қўмитаси қонунан жавобгар органлар ҳисобланади.

P.S: А. Камюнинг жаҳонга машҳур «Вабо» номли романи бор. Унда ер остидаги каламушлар орасида вабо касали тарқалади ва улар ер устига чиқиб оммавий қирила бошлайди. Ниҳоят, вабо каламушлардан ўтиб инсонларга ҳам юқади ва энди инсонлар қирила бошлайди. Ниҳоят, вабо каламушлардан ўтиб инсонларга ҳам юқади ва энди инсонлар қирила бошлайди. Бугун мен кўчаларда ётган юзлаб тропикамид қутиларини ҳудди ўша   вабо юққан ва ер устига чиқиб ўлаётган каламушларга ўхшатмоқдаман.

Бугунга келиб дори истеъмолига юзлаб ўзбек йигит, қизлари ўрганиб бўлган. Аҳвол шу кетишда кетса, бу ёшлар ҳам тез орада асардаги каби оммавий қирила бошлайди.

Мен Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурани зудлик билан Ўзбекистонга келаётган ноқонуний дори воситаларининг контрабандасига чек қўйиш ҳамда шу орқали ёшларнинг тропикамидга нисбатан қарамлигини тўхтатишга чақираман.


Манба:Қўшни маҳалла

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?

Яқинда ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган, 6 йилдан буён фалаж ҳолда туғуруқхонада сақланаётган Наргиза Убайдуллаева ҳақидаги хабар кўпчиликни ҳайратга ...

Лола каримова-тилляева ақшдан бир неча қимматбаҳо саройлар сотиб олган.

Ӯзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева, Лос-Анжелесда ҳар бири бир неча миллион долларга баҳоланадиган  тӯртта сарой сотиб ...

Xabarlar: o’zbekistonda 2700 mahkum avf qilindi; eshshak go’shti qo’shilgan kolbasa va boshqa xabarlar