Самарқандда МИБ ходими 600 доллар пора билан қўлга тушди

Фарид Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Самарқанд тумани бўлимида энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш шўъбаси инспектори вазифасида ишлаб келаётган эди. 


У Самарқанд тумани Юқори қайнама маҳалласидаги Ибрагимовларга қарздорлиги борлигини айтади ва далолатнома тузишини айтиб қўрқитади. Қарздорлик 15-16 миллион сўм экани айтилади. Бунча пулни тўлашга қурби етмаган фуқаро тегишли ташкилотларга бориб, суриштиради. Натижада қарздорлик йўқлиги аниқланади.

Ундирувчи ва тўловчи яна учрашади. Ибрагимов бу пулни тўлай олмаслигини билдиргач, Фарид Абдуллаев 600 АҚШ доллари эвазига барча қарздорлик ва далолатномаларни йўқ қилиб беришини айтади. Акс-ҳолда қарздорлик МИБга ўтказилиши билан таҳдид қилади. Абдуллаев ҳатто 500 долларга ҳам кўнмайди. Унинг айтишича, «ўзининг ҳаражатлари» ҳам бор экан.

Якунда эса у ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинди. Абдуллаев судда ўз айбини тан олди. Суд уни уч йил озодликдан маҳрум этди. Шу билан биргаликда бир йил МИБ тизимида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“деҳқонники йилда армон”ми?

Қорақалпоғистонлик деҳқонлар аччиқ мурч  сабаб касодга учрамоқда. Фото:Вокруг света Қуйи оролбўйида қадимдан қолган гап бор: деҳқонники йилда армон. Унинг маъносини ...

Xabar.uz: “улкан бир фитна қурбони бўлиш арафасидамиз”

2017 йилнинг 20 декабрь куни «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали тест режимида иш бошлади, 27 декабрдан эътиборан эса расман ОАВ сифатида фаолият юритиб келмоқда. Нашр ўз ...

Самарқандда 4 нафар ўқитувчи шпаргалка сабаб тоифасидан айрилди

Самарқанд давлат университетида олий ва 1-тоифага даъвогар бўлган ўқитувчилар учун малака синовлари (тест) бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси ёзмоқда. – Онлайн ...