Погба: «Ислом дини мени яхши инсон қилди»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба динга бўлган муносабати ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда “Трибуна.уз” сайти ёзади.

26 ёшли футболчи Ислом динига эътиқод қилади. Май ойида у Макка ва Мадинага бориб, умра ибодатини бажарган эди.

«Ислом дини мен учун жуда муҳим. У менга барча неъматлар учун шукр қилиш имконини берди. Ислом дини мени ўзгартирди, ҳаётдаги кўплаб нарсаларни англашга ёрдамлашди. У қалбимни хотиржам қилмоқда.

Исломни қабул қилишим ҳаётимдаги яхши ўзгариш бўлди, чунки мусулмон бўлиб туғилмаган эдим. Ҳатто онам мусулмон бўлса ҳам.

Ислом дини терроризм эмас, у матбуотда эшитаётган ва ўқиётган нарсаларимиздан фарқ қилади. У жуда гўзал дин. Бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин. Ҳар бир инсон Ислом билан алоқадор эканини пайқаши мумкин. Дўстларим орасида кўплаб мусулмонлар бор, айнан улар орқали бу динни қабул қилганман. Биз ҳар доим Ислом дини ҳақида суҳбатлашамиз.

Олдин кўплаб саволларга дуч келардим, кейинчалик ўзим бу ҳақда изландим. Бир куни дўстларим билан ибодат қилгач, ичимда бир нарса ўзгарганини сездим. Ўзимни ҳақиқатдан ҳам жуда яхши ҳис қилдим. Шу кундан бошлаб ибодатдаман. Ҳар куни 5 вақт намоз ўқиш, тавба қилиш ва неъматларга шукрона қилиш лозим.

Бу дин онгимни равшанлаштирди ва мени яхши инсон қилди. Охират ҳақида жуда кўп фикр юрита бошладим. Ислом – инсоният ва бошқа нарсаларга ҳурматни ўргатади», – деди Погба.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳайит намозида гурбангули бердимуҳамедовнинг янги китоби минбарларда ўқилди

Туркманистондаги муллалар ҳайит намозида собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Ҳаётимнинг мазмуни” номли янги китобини минбарда ўқиб чиқди. «Туркманистон ...

Афғонистонда аёл журналистлар эфирга юзларини ёпиб чиқмоқда

Янгиликлар ва бошқа дастурларда суҳандонлик қилаётган аёллар 22-майда «Толибоннинг» буйруғига биноан эфирга юзларини ёпган ҳолатда чиқишди. Шу ойнинг бошида «Толибон» ...

Тошкентдаги масжид имоми мансабдорларга ер ва дўкон ажратишни сўраб чиқди

Ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган тошкентлик имом Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратишни таклиф ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400