Қатардаги қурилишларда 1 400 нафар непаллик ишчи ҳалок бўлди

Непал ҳукумати Қатардаги футбол бўйича ЖЧ-2022 қурилишларида камида 1 400 нафар непаллик ишчи ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда «Arab News» хабар берди.

Германиянинг «WDR» телеканали Қатардаги спорт объектларида ўта оғир шароитда яшаб,  меҳнат қилаётган ишчилар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этганди.

Непал меҳнат вазирлиги вакили Нараян Рагми мамлакатдан Қатарга бориб ишлаётган жуда кўплаб ишчилар ҳалок бўлганини тасдиқлади.

«Ҳужжатли фильм ҳақида ҳозирча бирон маълумотга эга эмасман. Бироқ, кўплаб непаллик ишчилар Қатарда ҳалок бўлгани — ҳақиқат. Биз ишчиларни Қатарга жўнатаётганимиздан бери бу давом этяпти», — деди Рагми.

Немис журналистлари олган фильмда Қатарда ҳалок бўлган ишчиларнинг оилаларига ҳеч қандай кўмак кўрсатилмаётгани, қурилиш компаниялари хавфсизлик техникаси талабларига жавоб бермаслиги оқибатида ишчилар нобуд бўлаётганига урғу берилган.

Манба:Хабар.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон бош прокуратурасида янги бошқарма ташкил этилди

Бош прокуратура тузилмасида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда ...

Афғонистонда бу йил 13 700 бола очликдан ўлган

Афғонистонда 13 700 дан ортиқ бола тўйиб овқатланмасликдан вафот этган. Бу ҳақда «Хьюман Райтс Уотч» ташкилоти хабар берди. Энг ёмони, бу бир неча йиллик статистика эмас. Бу ...

 боёвут туманидаги боғчада 25 киши заҳарланди

18-19 июнь кунлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани 21-сонли мактабгача таълим муассасасининг 23 нафар тарбияланувчиси, 1 нафар тарбиячиси ҳамда 1 нафар ҳамширасида заҳарланиш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400