Солиқ тўлашдан бош тортиш керакми ё ҳукуматни янгилашми?

«Давлат биз фуқаролар тўлаётган солиқлар эвазига сифатли ва бепул таълим хизмати кўрсатиш ўрнига сифатсиз таълим тақдим қилиб, яхшироқ таълим учун қўшимча пул тўлашни таклиф этса, биз фуқаролар учун икки йўл қолади: 1) солиқ тўлашдан бош тортиш; 2) хизматчиларни алмаштириш, яъни ҳукуматни янгилаш, бундай ҳолда нормал дунёда муддатидан олдин сайловлар ўтказилади ва янги ҳукумат – янги хизматчилар сайланади. Мен биринчи вариантни танладим, яъни бугундан бошлаб солиқ тўлашдан бош тортаман», — деб ёзиб юборибди бир муштарий.

Ҳа, қани энди дунёимиз нормаллашиб қолса… Ҳар не бўлганда ҳам, солиқларни тўлаш керак. Ҳатто блогерлар ҳам солиқ тўлаши керак (агар даромад олаётган бўлса; даромад олмаётган бўлса ҳам — ер солиғи бор, мулк солиғи бор, барибир бошқа солиқларни ҳам тўлаш керак-да, блогерликдан даромад олинмаётган бўлса ҳам). Солиқларни тўлаб давлатдан нимадир талаб қилиш солиқларни тўламай талаб қилишдан кўра яхшироқ. Тўғри, давлат жуда без (бўлиши мумкин), аммо ҳеч бўлмаса фуқаро ўзига тўғри бўлади — баҳсдаги икки томондан ҳеч бўлмаса бири тўғрироқ бўлса яхши-да барибир.

Солиқларни тўламасангиз, сиз айбдор бўлиш учун энг асосий ва энг осон номзодга айланиб қоласиз. Инвестор Муҳаммадбобур Хўжаев воқеаси бунга ёрқин мисол — у давлатдан: «Нега мен қурган бинони суд қарорисиз бузиб ташладиларинг?», деб сўраганди, давлат одамлари (ҳоким, солиқчилар) унга қараб: «Ўзинг нега солиқ тўламагансан?», дейишди (даҳшат жавоб, ҳақиқий қўлланма!). Кейин Муҳаммадбобур: «Ҳокимимиз залатўй одам экан, фикрим ўзгарди», деб интервью берди. Фикримиз кутилмаган савол (кутилмаган зарба)дан бир лаҳзада 180 даражага ўзгариб кетмаслиги учун ҳам солиқларни тўлашимиз керак.

Менимча.

Кундузи чироқ ёқиб юриш ҳақидаги қарорини қарийб бекор қилган, мажбурий мактаб формаси ҳақидаги қарорини ҳам деярли бекор қилиш арафасида турган ҳукумат Тошкентнинг айрим мактабларида 1-синф қабулини айрим ота-оналар учун пуллик қилиш тўғрисидаги қарорини ҳам бекор қилади, катта эҳтимол билан. Қизиғи, мана шу баҳсли қарор лойиҳаси ҳам худди кундузи чироқ ёқиб юриш тўғрисидаги қарор лойиҳаси каби жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган (уни қўйилган дейишди-ку, лекин қўйилганини биров билиб, биров билмаган), шекилли — йўқса шунча баҳс-мунозара қарор қабул қилиниши олдидан бўларди. Ўзи ҳамма қарор лойиҳалари муҳокамага қўйилиши керакми-йўқми, муҳокамага қўйган орган бу ҳақда бирор овоза тарқатиши керакми, бу ҳам бир яхши мавзу.


Манба: Муҳрим канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

  озодлик  онларининг  гаштли  давраси

Бугун Интернет саҳифаларини “варақлар” эканмиз,  узоқ йиллик тутқунлик ва маҳбусликдан сўнг муддатидан олдин  озодликка чиқарилаётган Ватандошларимиз ҳақидаги  хушхабарларга, ...

Оҳангарон ва паркент туманида чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқарилади

 “Тошкент вилоятининг “Оҳангарон” ва “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш” ...

«блогерни тунаган қароқчилар»

Тошкентлик блогер бошидан ўтказган ғаройиб бир воқеа ҳақида бизга ёзиб юборибдилар. Уни қуйида жузъий таҳрир билан эътиборингизга ҳавола қиляпмиз. «Инстраграм»да 300 минглик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400