Халқ банки ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди

Фарғонада банк ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар қилмоқда.

“2019 йил 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ “Халқ банки” Ёзёвон тумани филиали ходимлари томонидан банк ғазнасидаги валюта сақлаш сейфида бўлган пуллар саноқдан ўтказилганида, шу ерда бўлган 100000 АҚШ доллари йўқлиги аниқланган”, – дейилади хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Ёзёвон тумани Гулистон маҳалласида яшовчи юқоридаги банкнинг вақтинча бошқарувчиси 32 ёшли С.Т., ҳамда икки нафар шу банк ходимлари томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эҳтиёжмандлар четда қолиб, “пахтакор”лар ерли бўлди

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида қишлоқ аҳолисини ер билан таъминлаш ишларида қатор кўзбўямачиликлар, юлғичликлар, сансоларликлар, ер масаласи бўйича ...

Қашшоғона ҳаётимиз тасвири бадиий асарларимизда

Кейинги пайтларда юртимизнинг бугунги қиёфаси ёрқин бўёқларда тасвирланаётган бадиий асарлар кўплаб яратилмоқда. Бундай асарларда ишсизлик, моддий етишмовчилик ва бошқа ...

«осмон очилиши» чипталар арзонлашишига олиб келади». блогерлар аэропортларни хусусийлаштириш ҳақида фикр билдиришди

Фото: KUN.UZ Яқинда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги халқаро аэропорт 415 миллион долларга сотилгани маълум бўлганди. Бу хабар ўзбекистонлик блогерларнинг яна аэропортларни ...