«Блогерни тунаган қароқчилар»

Тошкентлик блогер бошидан ўтказган ғаройиб бир воқеа ҳақида бизга ёзиб юборибдилар. Уни қуйида жузъий таҳрир билан эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

«Инстраграм»да 300 минглик аудияторияга эга саҳифам бор эди. Рақобат кундан кунга кучайиб бораётган бу замонда 100 кишилик аудитория тўплаш осон эмасу, 300 минг кишини ўзингиз тасаввур қилаверинг. Одамларни саҳифамга қизиқтириш учун қанча куч, вақт ва ресурс сарфлаганим ўзимга аён. Аста-секин бунинг мевасини ҳам кўра бошлаган эдим, лекин бу афсуски, узоққа чўзилмади.

Хуллас, 4 кун аввал (8 июнь куни) нотаниш одамлар қўнғироқ қилиб, саҳифамга Тошкент вокзали яқинидаги автомойка рекламасини келишиш учун чақиришди. Учрашув соат 11га белгиланган эди, ухлаб қолибман, 12да етиб бордим. Шартларни келишдик ва хизмат ҳақи учун 400 минг сўмни олган вақтимда  бегона одамлар етиб келишди.

Айтишларича, улар «налоговый»дан экан.  Улар мени Миробод туманидаги солиқ бўлимининг 409-хонасига олиб кириб, қўлимдаги телефонимни олиб қўйишди. Ҳаттоки касал ётган аёлимга қўнғироқ қилишга ҳам рухсат беришмади.

Мана 4 кундирки, на телефонимни ололаман, на «Инстаграм»даги саҳифамга кироламан (улар саҳифамдаги паролларимни ўзгартириш ташлашган). Камига шунча кундан бери телеграм ва бошқа тармоқдаги ёзишмаларини ўқишмоқда. Бунга уларнинг ҳаққи борми? Шахсий маълумотларни ўқиётган одамларга ҳеч қандай жавобгарлик йўқми?

Саҳифам энди-энди даромад келтиришни бошлаган пайтда ўзларини солиқчилар деб атайдиган қароқчилар ем бўлгани ҳам қаттиқ алам қиляпти. Бугун интернетда солиқ қўмитасининг раҳбарлари телефон ва бошқа ускуналар тортиб олинишини қонуний деб айтишибди. Бу қонун қаерда ёзилган? Қани? Биз ҳам кўрайлик?

Балки улар шу йўл билан тайёр аудиторияга эга саҳифамга ва телефонимга эга чиқишмоқчидир? Илтимос,мени бу солиқчи-қароқчилардан қутқаринг!»

Шунақа гаплар. Бу ғаройиб воқеа «ўзбек блогерчилиги» тарихида ҳали рўй бермаган бўлса керак. Бошқа рўй бермасаям ҳеч ким хафа бўлмайди, телефон ва саҳифа унинг мулки, мулкни тортиб олишга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Манба:Қўшни маҳалла

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

12та халқаро ташкилот бобомурод абдуллаев, ҳаёт насриддинов ва акром маликовни озод этишни талаб қилди

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи 12та халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини журналист Бобомурод Абдуллаев ва ўз фикрини эркин ирод қила олиш ҳуқуқидан фойдлангани ...

Доимий пропискани пуллашдан давлатга қанча фойда? нега ҳалиям 5%лик давлат божи кучда?

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун доимий прописка мана бир неча йиллардан буён актуал масала. Бунақа расво тизимдан кимга нима фойдалигини ҳалигача тушунмайман (менда ...

Акс-садо: гап эгасини топсин!

Бу мавзуда ёзмайман, Қуръон сураларидан тиловат қилиб хақларига бағишлайман, чиройли дуолар билан сабр қиламан, яқинларига, халқимга сабру жамил сўрайман деган эдим. Аммо... ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400