Сарвар Отамуродов ва Ҳотамжон Кетмонов Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари лавозимидан кетди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати Telegram-каналида. 

Хабар қилинишича, депутатлар томонидан қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Сарвар Отамуродов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари ҳамда Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Ҳотамжон Кетмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

Алишер Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Сарвар Отамуродов Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раислигидан ҳамда 1 июнь куни Ҳотамжон Кетмонов Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раислигидан кетганди.


Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ким айбдор? ўз айтганини қилдира олмаган раҳбарми?

Сўнги икки йил ичида Ўзбекистонда бош бошдоқлик, сан салорлик, маъсулиятсизлик ва мансаб вазифасини суистеъмол қилиниши каби муаммолар халқни тушкун кайфиятга олиб келяпти. ...

Шуҳрат ғаниев шифохонадан яктак кийган беморни ҳайдаб юборди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўтган ҳафта бошида ўтган селектор йиғилишида сўзлаган нутқининг аудио ёзуви жамоатчиликка ошкор бўлди. Бу овоз вилоят ҳокими Шуҳрат ...

Сарвар отамуродов ва ҳотамжон кетмонов қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари лавозимидан кетди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати Telegram-каналида.  Хабар ...