Ўзбекистонда «Блогерлик фаолияти» прокуратура ҳимоясида бўлади

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мутасаддилари иштирокида «2019 йилнинг дастлабки 5 ойи мобайнида прокуратура органлари фаолияти» мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда журналистлар томонидан cолиқ органлари томонидан блогер Ашурбоев Азизбек Абдукаримовичнинг телефони ҳамда унинг «Инстаграм» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси олиб қўйилганлиги ҳолати юзасидан ҳам савол берилди.

Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев мазкур масала юзасидан фикр билдириб, ушбу ҳолат Бош прокуратуранинг алоҳида назоратига олинганлиги, бугунги кунда Департамент томонидан давлат идоралари ходимларининг блогер А.Ашурбоевга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширув тайинланганлиги ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев бугунги Халқаро блогерлар куни муносабати билан юртимизда фаолият олиб бораётган барча блогерларни мазкур сана муносабати билан табриклади.

Шу ўринда Бош прокуратура Ўзбекистон блогерларини доимо қўллаб-қувватлаши ва уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини маълум қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миришкор ҳокими неваралари билан думбул ўғирлаган эркакни тутиб олиб, ҳақоратлади

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов неваралари билан бегона даладан думбул терган ҳақоратлаб, ўғирликда айблаётгани акс этган ...

Автобус ёнғинига қарши миш-мишлар авжида

18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида бўлган фожеа, 52 нафар арслонларимиздан айрилганимиз ҳаммамизни чуқур қайғуга солди. Бу қайғуга юртбошимиз ҳам бепарво қараб ...

Террорчиларга икки доллар пул ўтказган ўзбекистонлик 10 йилга қамалди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида Абдувоҳид Мирзабоев устидан олиб борилган суд ўз ишини якунлади — Ўзбекистон фуқароси терроризмга кўмаклашишда айбланаётган эди. Иллюстратив ...