Бугун, 15 июнь куни соат 10ларда Андижон шаҳри «Ёйилма» МФЙ ҳудудида жойлашган 4 қаватли 1-уйда ёнғин ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида “Кун.уз” сайти ёзмоқда.
Олов асосан уйнинг том қисмида бўлган. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода уйлардан бирининг тепасида қуюқ тутун кўкка ўрлаётганини кўриш мумкин.
Ёнғин хавфсизлиги ходимлари берган хабарга кўра, айни пайтда ёнғин бартараф этилди.
Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум. Жароҳат олганлар ва қурбонлар йўқ.