Сардор Комилов «ўтакетган “хайпожёр”лигини кўрсатиб қўйди

Ўзбекларда бир яхши гап бор: чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин. Туркларда ундан ҳам яхши бир гап бор: бўри товуқ овласа, тулкиларга масхара бўлади.

“Сайёд”ни шоу-бизнесни яхши ёритадиган блогер сифатида биламан. Ўзбек шоу-бизнесининг савиясини қўятурайлик, нима бўлганда ҳам, шу соҳани яхши тушунади, аудиторияга мос равишда материаллар тайёрлаб, ўзига яраша номга эга бўлган.

Шоу-бизнесни яхши тушунсам, демак бошқа нарсага ҳам тишим ўтади деб ўйлаган шекилли, бу акамиз америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Стив Свердлов турган меҳмонхонага бостириб кириб, ўзича “интервью” тайёрлапти. Бу билан у:

– журналистик этикадан умуман бехабарлигини;

– аҳлоқий қиёфаси аянчли аҳволдалигини;

– сиёсий билимлари нолга яқинлигини;

– замонавий тилда айтганда, ўтакетган “хайпожёр”лигини кўрсатиб қўйибди.

Энди унга нисбатан айтилган “Ўзбекистоннинг имижини расво қилди”, “бизни шарманда қилди” каби гапларга   қўшилмайман. Ҳар ким ўз қилғилиқлари учун шахсан ўзи жавоб бериши керак. Шунга қарамай, HRW бу ҳодисани ҳуқуқ ҳимоячисига ҳужум сифатида таърифлаяпти.

Қизиғи, блогер гапираётган гапларида на мантиқ, на бугунги сиёсий вазиятдан хабардорлик сезилади: ўзича “Ўзбекистон ва Американинг муносабатларини ким бузмоқчи?” дейдими, “Тожикистонлик аёл билан қучоқлашиб тушибсан” дейдими, хуллас, нима деганини, нима хоҳлаганини ўзи ҳам тушунмапти. Ё у ҳалиям Каримов замони риторикасида қолиб кетган, ё “чириган Ғарб” деб бақириб юрадиган даражада савиясиз ва калтабин.

Лекин аҳмоқнинг бир устунлиги бор: у аҳмоқлигини тушунмайди. Ҳозир у “бопладим”, “ёрвордим”, “фош қип ташадим” деб ўзича хурсанд бўлиб ўтиргандир. Майли, нимаям дердик, хурсанд бўлиб юраверсин.

Муаллиф:Эльдар Асанов

Манба:Асанов формати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда пенсия дафтарчалари энди электрон кўринишда бўлади

Ўзбекистонда пенсия дафтарчалари энди электрон кўринишда бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар қилди. Маълум қилинишича, эндиликда жамғариб бориладиган пенсия ...

Калининградда ўзбекистонликни уриб ўлдириб, сўнг ёқиб юборди

Россиянинг Калининград шаҳрида Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ТАССга таяниб “Соф.уз” ёзмоқда. Аввалроқ вафот этган шахснинг ёнғин ...

Нега тошкентда қонунлар бир-бирини инкор этади?

Самарқанддан Тошкентга келиб, ижарада олинган хонадонда қонуний яшаш учун ўзга юрт фуқаролигини олаётгандек салмоқли ҳужжатлар тўплаш билан банд бўламан... Қонуний яшаш нима: ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400