Фейсбукда бошқа, ҳаётда бошқа халқмиз

Бразилияда пенсия ислоҳотларига қарши 45 миллион киши намойишга чиққанлиги айтилмоқда. Намойишчилар Бразилиянинг 27 штатида кўчага чиққан. Норозилик намойишида 210 миллиондан зиёд аҳолига эга Бразилиянинг 45 миллион аҳолиси иштирок этиши бу бразилияликларнинг сиёсий жиҳатдан биз ўзбеклардан анча фаоллигидан далолат беради. Биз эса, шу даражада боқибеғам халқмизки, ҳатто осмондан тош ёғса ҳам товонимизга ботмайди. Ёлғончи ҳукуматнинг ёлғонларига ошиқу беқарор бўлиб юраверамиз. Фейсбукда анча фаоллашдик, деб жар соламизу, бироқ диққат билан қарасак, фаоллик бўйича атиги 6 миллион аҳолига эга қирғизлардан, 17 миллион аҳолиси бор қозоқлардан анча-мунча орқадамиз, уларнинг чангига ҳам ета олмаймиз.

Ишонмасангиз бунга   қозоқ ва қирғиз сайтларининг Фейсбукдаги саҳифалари, гуруҳларини кузатиш жараёнида ишонч ҳосил қиласиз. Масалан, қирғизларнинг Элита.кg. Бийлик рингинде деган гуруҳида президент Сўронбой Жээнбеков ва у олиб бораётган сиёсатга ёки бошқа сиёсий мавзуга оид постлар эълон қилинса ушбу пост чунон муҳокама қилинадики, лайкчилару изоҳловчилар сонини кўриб, нима бало бутун қирғизлар интернетда уя қурганми деган фикрга борасиз. Бизда эса Шавкат Мирзиёев озгина танқид қилинган пост қўйилса, гарчи ўша мақола фейсбук фойдаланувчилари томонидан ўқилса ҳам деярли ҳеч қандай муносабат билдиришмайди, изоҳ ёзувчиларнинг ярми эса “фитначи”, “душман”, “тинчликни кўролмас” ясаш билан кифояланади. “Оч қорним, тинч қулоғим” нақлига қатъий амал қилишади. Агар Президент ва унинг сиёсати мадҳ этилган пост қўйилса, ёки Президентнинг ош дамлаётгани каби расмлар эълон қилинса борми, эҳ-ҳе, лайк босишу изоҳ ёзишни кутилгандан аъло даражада дўндирамиз. Постга лайк босиб, изоҳ ёзибгина қолмай, уни поделиться қилиш, тарқатишни ҳам қотирамиз.

Қирғизлар журналистга қараб: “менга турқинг ёқмаяпди” деган сўзи учун вазиру ҳокимини мансабидан кетказа олади, биз эса журналистларнинг эмас, ҳатто президентнинг кўзини ҳам шомғалат қилган ҳокимни жойидан силжита олмаймиз. Ҳуқуқи поймол бўлаётган журналистни ҳимоя қилиб, петиция тайёрлаб унга 2000-3000 киши бўлиб имзо қўямизу, журналистни ҳимоя қилиш учун уюштирилган пикетга 3000 петициячидан учтамиз ҳам чиқмаймиз. Биз шундай халқмиз. Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган митинглар, йиғинлар ва намойишлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси тасдиқлангудек бўлса (катта эҳтимол билан тасдиқланади ҳам) ҳозирги жимжитлигимиз ўн карра, балки юз карра ошиши ҳам мумкин.

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 5g тармоғи қачон ишга туширилиши маълум қилинди

Мобиль алоқа операторлари 2025 йилга бориб Ўзбекистонда тижорат 5G тармоғини ишга туширади, дея ёзмоқда “Халқ сўзи” нашри. Иллюстратив фото Бу ҳақда GSMA халқаро ...

Тожикистонда трансмиллий наркогуруҳ етакчиси 18 йилга қамалди

Гиёҳванд моддалар трансмиллий савдоси билан шуғулланувчи гуруҳнинг етакчиларидан бири Мусалмон Холов 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У билан бирга суд ўриндиғига ...

Нодир тўрақуловнинг қудасига қарашли яна бир метан газ қуйиш шохобчаси сотувга қўйилди

Ўзбекистон Ҳарбий судининг тегишли ҳукмига кўра, собиқ МХХ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг қудаси Эркин Норқобилов томонидан жиноий фаолиятидан олинган даромадларни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400