От кишнаган оқшом (қисса) 13-қисм

13

Обширга йигирма отлиқ бўлиб бордик.
Сурнай навоси чиқаётган, осмонга қуюқ тутун ўрлаётган тўйхона остонасида оёқ илдим.
Бизга Турди подачиникидан жой тегди.
Телпаги қулоқларини тушириб олган бир одам бизни тор кўчалар бўйлаб эргаштирди. Подачиникига олиб борди.
Подачи дарвозаси хийла паст бўлди. Оти мўминлар остонадан эгарга энкайиб ўтди. Оти боқилиқлар ерга тушиб, етаклаб ўтди.
Биродарлар, отга минсанг — бошингни ўйла, ерга тушсанг — отингни ўйла!
Чавандозлар отларини яланғочлади. Эгар-абзалларни дарахт шохлари айрисига илди. Супалар, деворларга қўйди.
Чавандозлар отларни шамоллатди.
Тарлон ерга ағнади. Гоҳ ўнг, гоҳ чап ёғига ағнади. Бадани қичиғини қондирди. Ўзини ўзи қашиди! Тағин оёғида турди. Оёқларини кериб-кериб силкинди. Бадан-ёлларига илашган хасчангларни қоқди.
Тарлон устига гилам ташладим. Пуштонини салқи қилиб тортдим. Қозиғини тепиб-тепиб қоқдим.
Сафар чавандоз қора тўриғи қозиғини Тарлон ёнидан қоқди.
Ғашим келди. Энсам қотди.
— Сафар ака, — дедим. — Тўриғингизни холисроққа олинг, барака топинг.
— Ҳеч нима қилмайди, ер кенг.
— Мен ерни қизғанмаяпман. Тўриғингиз тепонғич, шуни ўйлаяпман.

— Кўнгилни кенг қилинг, от тепкисини от кўтаради.
Тўриқ бизнинг Тарлонга ёмон-ёмон қаради.
Мен, ана, кўряпсизми, демоқчи бўлдим. Аммо Сафар чавандоз меҳмонхонага жўнади. Изидан
қўл силтаб қолдим. Кейин, мен ҳам бордим.
Тўйхонадан улушимиз — турли ноз-неъматли дастурхон, иккита шиша келди.
Уй бекаси қозон осди. Паловга уринди.
Чавандозлар давра бўлиб ўтирди. Сабзи тўғраб берди.
Шу вақт отлар аччиқ-аччиқ кишнади. Тарлон овозини дарров танидим, чопиб чиқдим.
Сафар чавандоз тўриғи олд оёқларини кўтариб пишқирди, Тарлонга ёпишди.
Мен олисдан қўл силтадим. Тарлонга дўқ урдим:
— Бўлди, бас! — дедим.
Тарлон ўзини кейинга олди. Олд туёқлари билан ер тирнади. Тишларини иржайтириб кишнади.
Тўриқни огоҳ қилди. Яқинлашма, деган бўлди.
Тарлон нўхтасидан ушладим. Тарлонни тинчлантирдим:
— Бўлди! Так-так-так! Так дейман! Сафар ака, ана, айтмадимми, тўриғингиз одам эмас деб!
Мана, Тарлоннинг кўнглини оғритди!
— Одам сўзлашиб топишади, йилқи кишнашиб топишади, Зиёдулла чавандоз! Шундай-шундай топишади-да!
Сафар чавандоз тўриғини Тарлондан холис олди. Отлар тинчиди.
Палов едим. Кечаси олишни* томоша қилдим.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мичиган университети профессори: “чўлпон ёзган ўзбек тилига қайтиш лозим”

Мичиган университети профессори Темур Хўжаўғли Minbar билан суҳбатда ўзбек жамияти, хусусан, адабиёти, маданияти ва илм-фан соҳасига ташхис қўйди, лотин алифбосини ислоҳ ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-3

Улар онаси билан хайрлашиб ҳовлидан чиқишганларида, керосин арава шақирлаб катта тошлоқ ариқдан ўтганида Султонмуротнинг юраги қувончдан ҳаприқиб, отларнинг туёғидан ...

От кишнаган оқшом (қисса) 69-қисм

69 Улоққа кўнглим чопмади. Четроқда томошагўй бўлиб турдим. Шунда, ажаб бир чавандоз кўрдим. Қўлимни қошим устига қўйиб кўрдим. Чавандоз остидаги от майдагина, ермитти от ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400