Жаҳон банки Қамчиқ довони учун 200 миллион доллар ажратади

жбЖаҳон банки (ЖБ) «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясига 200 миллион доллар миқдорида кредит беради. «Новый век»нинг банк маълумотларига асосланиб (pdfхабар беришича, ушбу маблағ Қамчиқ довонидан ўтувчи темирйўл қурилишига йўналтирилади.

ЖБ маълумотларига кўра, молия муассасаси Ўзбекистон томони билан кредитнинг лойиҳавий ҳужжатлари бўйича ишга киришган ва бу борадаги ишлар тахминан 2014 йил августида якунига етиши кутилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, банк директорлар кенгаши «Ўзбекистон темир йўллари»га 200 миллион доллар миқдорида кредит бериш қарорини 2015 йил январида маъқуллайди.

Жаҳон банкининг ушбу маблағи эвазига зарурий техника ва ускуналар сотиб олинади.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 2013 йил июлида Қамчиқ довонидан ўтувчи «Ангрен-Поп» темирйўл линияси қурилишини бошлаган эди. Узунлиги 129 километрга тенг бўлган, умумий қиймати 1,77 миллиард долларлик ушбу лойиҳа беш йил давомида қуриб битказилиши режалаштирилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 50 ва 100 сўмлик банкнотлар ўз кучини йўқотади

Ўзбекистонда 2019 йил 1 июлдан бошлаб, 50 ва 100 сўмлик тангалар ҳамда 50 ва 100 сўмлик эски намунадаги банкнотлар муомаладан қайтариб олинади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер ...

Ақш доллари тарихи

Доллар сўзи ўрта асрларда дастлаб 1519 йилда Германияда пайдо бўлган танга номи “Таллер”дан келиб чиққан. 1873 йилда таллер Германияда бутунлай муомаладан чиқиб кетди. Унинг ...

Мактабларга телевизор ҳарид қилишда давлат ғазнасига 7 млн сом зарар бўлган

Таълим бериш вазирлигининг маъсулиятли шаҳсларига яна бир жиноий иш очилди. Улар мактабларга телевизор сотиб олишда давлат ғазнасига 7 млн сомдан ортиқ зиёнга дучор қилган.  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400