Россиядан Ўзбекистонга уч ой ичида 818 миллион доллар пул ўтказилди

2019 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 818 миллион доллар пул жўнатилган. Россия Марказий банки тарқатган маълумотларга кўра, шундан 340 миллион доллари (42 фоизи) Россия фуқаролари томонидан юборилган.

Таққослаш учун, 2018 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 726 миллион доллар юборилган (шундан 27 фоизи Россия фуқаролари томонидан) эди.

Идора маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган пул миқдори ўртача 349 долларни ташкил қилган.

2019 йилда Ўзбекистондан Россияга пул ўтказиш ҳажми сезиларли пасайган — бу йил Ўзбекистондан Россияга фақат 75 миллион ўтказилган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистондан Россияга 103 миллион юборилганди.

Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари бўйича иккинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўринда Швейцария қайд этилган — 1,3 миллиард доллар. Бундан ташқари, йилнинг биринчи чорагида Россиядан Тожикистонга 462 миллион доллар, Қирғизистонга – 453 миллион доллар, Арманистонга – 194 миллион доллар, Қозоғистонга эса 137 миллионн доллар пул ўтказилган.

Маълумот учун, 2018 йил якунларига кўра, Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан салкам 4 миллиард доллар ўтказилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Махсус бюро свет-газдан қарзни “куч қўллаб” ундиришга киришди

Дубинка билан қуролланган MIB ходими 1 июлдан бошлаб президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тузилган Мажбурий ижро бюроси (MIB) аҳолининг электр ва газдан қарзини мажбуран ...

Собиқ фарғона иибб бошлиғи дональд трампга мактуб ёзди

Давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, қамалган ўзбекистонлик Собиқ Фарғона ИИББ бошлиғи АҚШ президенти Дональд Трампдан ёрдам сўраб мактуб ёзди. Фарғона вилояти собиқ ...

Навоийда бир ойда 495 та носоз дудбурон ва 219 та иситиш печи мусодара қилинди

Навоий вилоятида аҳоли хонадонларидаги 495 та носоз дудбурон ва 219 та иситиш печи мусодара қилинди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими, подполковник ...